Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ижарага олинган автомобил кайтарилганлиги 2018 йил апрел ойидан бошлаб нотариал идора томонидан тасдикланиши керакми? Яъни рўйхатга олинган бир йиллик ижара шартномасини бекор килиш мажбурийми (қандай тартибда) ёки шарт эмасми?
01.12.2017 йилда Текстиль МЧЖ фукаро Дустмуродов Содикдан унга тегишли "Дамас" русумли автомашинани ижара шартномаси асосида ижарага олди. Ушбу шартнома нотариал тасдикланган. Автомашинадан 2017 йил декабрь - 2018 йил март ойларида фойдаланилди. 2018 йил апрель ойидан бошлаб, ушбу автомобилга эхтиёж йуклиги сабабли кайтариб берилди. Ижарага фойланилган давр мобайнида ижара тўловлари ва ижара тўловидан ЖШДС энг кичик ставкасида солиқ тўловлари тўлиқ тўланди.


Ответы экспертов
Ответов: 48
17.05.2018

Саволингиздан англанилишича, ижара шартномаси 1 йил муддатига тузилган (2017й. 1 декабридан  2018й. 1 декабрига қадар). Аммо, амалда апрел ойидан бошлаб ижарага олинган автомобиль эгасига қайтариб берилган.

Шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. Қонунда ёки шартномада шартноманинг амал қилиш муддати тугаши тарафларнинг шартнома бўйича мажбуриятлари бекор бўлишига олиб келади, деб белгиланиши мумкин (ФКнинг 373-м.). Демак, 2018 йил 1 декабригача тузилган шартнома ҳозирги кунда ўз кучини йўқотмаган. Бундай шартномани бекор қилиш шарт, акс ҳолда мажбуриятлар бажарилиши лозим. Шартнома тарафлар келишувига мувофиқ бекор қилиниши керак.  Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилиши лозим. Демак, шартномани бекор қилиш тўғрисидаги келишув нотариал итора томонидан тасдиқланиши керак, чунки асосий шартномада шундай шаклда тузилган. Бундан ташқари, ижара шартномаси ҳисобга қўйилган тегишли ҳудудий ЙҲХДХ органларига бу шартномани бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам тақдим қилиниши керак.

Таъкидлаш жоизки, ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги келишув тузилгунга қадар, ижара ҳақи тўланиши ва ЖШДС ушлаб қолиниши керак.

 

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика