Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
А ташкилот Б ташкилотга маҳсулотни топширишда фойдаланиладиган ҳужжат шаклини тўлдирилган ҳолда келтирсангиз.
А ташкилот (комитент) ўзида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни (бух.хисобини 28.00 счётда таннархи 8000 сўмни ташкил қилган 1 кг маҳсулотни ) Б ташкилот (воситачи комиссионер) орқали ( ҳар бир кг 10000 сўмдан қилиб) 3-чи шахсларга ( чакана савдо корхоналарига, савдо устамаси қўймасдан) пул кўчириш йули билан сотиш ниятида Б (воситачи) ташкилот билан воситачилик шартномасини имзолади. Шартномада А ( комитент) Б (Воситачи ) корхонага сотилган маҳсулот ҳажмидан 5% мукофот пули бериш назарда тутилди.


Ответы экспертов
Ответов: 279
17.05.2018

Комитент маҳсулотни комиссионерга берганида юкхат (накладной), топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилади. Мазкур ҳужжатларда маҳсулот қиймати таннархи бўйича акс эттирилади, чунки бунда маҳсулот балансдан чиқарилмайди ва унга бўлган мулк ҳуқуқи комитентда сақланиб қолади. Масалан, 1 кг маҳсулотнинг нархи 10 000 сўм, комиссионерга 10 кг маҳсулот топширилди, юкхатда (далолатномада) топширилаётган маҳсулот сони 10 кг, қиймати 100 000 сўм, деб акс эттирилади.

Юкхатнинг таҳминий кўриниши:

Юкхат №                                          

Сана                                                 

Комитент_______                            Комиссионер_______         

Адрес__________                            Адрес_______          

ИНН__________                              ИНН________         

Банк реквизитлари_____                            Банк реквизитлари ________

Маҳсулот номи

ўлч. бир.

миқдори

нархи (сўм)

қиймати (сўм)

Полипропилен

кг

10

    10 000,00  

             100 000,00  

Топширди      (имзо, ФИО)                                                 Қабул қилди  (имзо, ФИО)

(Комитент номидан)                                                                      (Комиссионер номидан)

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика