Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Аванс тариқасида меҳнат таътили олиб бўлгач ишдан кетишга ариза берган шахслар, таътилга чиқишдан олдин таътилдан сўнг ишдан кетишларини маълум килган шахсларга нисбатан 2 кунлик таътил пули тарзида кўпрок моддий имтиёзга эга бўлишига ойдинлик киритишингизни сўраймиз.
Корхонада 8 ой ( масалан 01.01.2018-31.08.2018 йиллар) ишлаган ходимга 24 кунга тенг тўлик таътил берилди. Таътилдан сўнг у ишдан бўшаш ҳакида ариза тақдим этди. Аванс тариқасида берилган таътил пулига тузатиш киритишда, сизлар берган тавсияга кўра, (масалан, СБХ 22-сон, 2017 йил 30 май) ходимнинг иш йилида ишламаган ойлари (октябрь-декабрь) учун 24/12*3=6 Дт9420 Кт6710 сторно ўтказмаси орқали 6 кунлик меҳнат таътили суммасига тузатиш киритилади, пировардида ушбу ходим 18 кунлик таътил пулига эга бўлмокда. Лекин ушбу ҳолатда ходимнинг меҳнат таътилида бўлган кунлари таъсири ҳисобга олинмаётгандек гўёки. Сабаби айнан шу ходим таътилга чиқиш пайтида таътилдан сўнг меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ариза такдим этганда, табиийки унга МКнинг 141-моддасига кўра 24/12*8=16 кунлик таътил пули хисоблаб берилган бўларди.


Ответы экспертов
Ответов: 279
17.05.2018

МКнинг 142-моддасига биноан, йиллик таътилни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига шу жумладан ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин унинг иш жойи (лавозими) сақланган вақт киради. Ходим таътилда бўлган вақтда унинг иш жойи сақланиб қолади. Шунинг учун мазкур ҳолатда таътил кунларини қайта ҳисоблаб чиқаришда ходим таътилда бўлган вақти ҳам жами иш вақтига киритиб ҳисобланади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика