Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Жамиятнинг асосий фаолияти ишлаб чиқариш бўлиб, лекин жами реализация ҳажмида унинг улуши 60%дан кам бўлган тақдирда жамият ПФ 3594-сон фармонга асосан ЯСТ бўйича имтиёздан фойдалана оладими?
Жамият 2017 йилда ташкил этилган ва устав фонди хорижий инвестор томонидан 400 000 АҚШ долларда шакллантирилган. Жамият ПФ 3594-сон фармонга асосан ЯСТ бўйича имтиёздан фойдаланиб келмоқда. Жамиятнинг 2017 йил якуни билан реализация кўрсаткичлари қуйидагича. 1. Ишлаб чиқарилган кондитер маҳсулотлари реализацияси 40 % 2. Улгуржи савдо фаолияти 35 % 3. Хизмат кўрсатиш фаолияти 35 % Жамият ПФ 3594 сон фармондан фойдаланиш учун АВ томонидан 2012- фил 11 январда № 2312 сон билан рўйхатга олинган низом талабларига асосан жамиятнинг асосий фаолияти реалзация ҳажмида 60 % дан кам бўлмаслиги келтирилган.


Ответы экспертов
Ответов: 226
06.06.2018

Корхона Президентнинг 11.04.2005 йилдаги ПФ-3594 сон Фармонида (кейинги ўринларда – Фармон) кўрсатилган солиқ имтиёзларидан фойдаланиши учун у мазкур Фармонда ҳамда АВда 11.01.2012 йилда 2312 – сон билан рўйхатга олинган Низомда (кейинги ўринларда – Низом) кўрсатилган барча шартларга мувофиқ келиши керак. Шу жумладан Низомнинг 1-иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқариши (хизматлар кўрсатиши) ҳамда ҳисобот йили якунига кўра ушбу маҳсулот ишлаб чиқаришдан (хизматлар кўрсатишдан) тушумнинг улуши реализациянинг умумий ҳажмида 60 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика