Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Банкнинг хатти-ҳаракатлари қонунийми?
Мен 22.11.2017йилдаги №ПҚ-2660 Президент қарори буйича қурилган арзон уй-жойга лойик деб топилиб, менга квартира ажратилди. Ҳозирда кредит шартномаси расмийлаштирилди. №ПҚ-2660 қарорида 5 йилгача 7% дан, 3 йилгача имтиёзли даври билан, қолган 15 йил қайта МБнинг қайта молиялаш ставкасидан келиб чиқиб, деб ёзилган. Банк ходимлари кредит шартномасида фоиз ставкасини 5 йилгача 7 % ва қолган 15 йилга 14%, деб белгилашди. Банк ходимлари жорий йилнинг кайта молиялаш ставкаси қанча бўлса, кредитлаш даврининг охиригача шундай кетиши ҳақида тушунтириш беришди.


Ответы экспертов
Ответов: 237
21.05.2018

Ҳа, банкнинг хатти-ҳаракатлари қонуний.

Кўп квартирали уйдаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитлари уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларга 20 йил муддатга берилади. Фоиз ставкаси  3 йиллик имтиёзли давр билан, дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдорида, кейинги даврда Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида берилади. Бунда олтинчи йилдан бошлаб фоиз ставкаси МБнинг кредит олиш учун жисмоний шахс томонидан ариза тақдим этилган санада амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб белгиланади ва кредит шартномасида қайд этилади (16.01.2017й. 14-сонли ВМҚга илованинг 62-б.).

Бугунги кунда, МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси 14 фоиз. Демак, банк кредитнинг 6-йилдан бошлаб кредитнинг фоиз ставкасини 14 фоиз миқдорида белгилаб қўйишга ҳақли.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика