Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Устав фонди учун кирим қилинган қурилиш материаллари реализацияси ЯСТ ҳисоб- китобида жами даромадга киритиладими ёки бошқа даромад сифатида акс эттириладими?
Жамиятнинг асосий фаолият тури ишлаб чиқариш ҳисобланади. Жамият таьсичиси томонидан жамият устав фондини шакллантириш учун 100 млн. сўмлик қурилиш материаллари кирим қилинди. Ушбу кирим қилинган қурилиш материалларини жамият бошқа бир ташкилотга пул ўтказиш йўли билан 110 млн. сўмга сотиб юборди.


Ответы экспертов
Ответов: 226
21.05.2018

УФга киритилган қурилиш материалларини реализациясидан олинган тушум ҳисоботларда қандай тушум сифатида акс эттирилиши мазкур материалларни қандай ТМЗ сифатида ҳисобга олинганига боғлиқ. Материаллар корхонанинг ўзида, масалан, бинони таъмирлашда ишлатиш мақсадида кирим қилинган бўлса, у ҳолда улар материалларни ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинади. Корхонада бундай материалларни реализация қилиш бир маротабалик характерга эга бўлиши мумкин. Бундай операциялардан олинган даромадлар бухгалтерия ҳисобида “бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан даромад” деб эътироф этилади ва ЯСТ ҳисоб-китобида “бошқа даромадлар” таркибида акс эттирилади.

Агарда материаллар кейинчалик сотиш мақсадида киритилган бўлса, унда улар товар сифатида кирим қилиниши лозим, уларни сотишдан тушум бухгалтерия ҳисобида ва ЯСТ ҳисоб-китобида товарлар реализациядан тушум сифатида акс эттирилади.

Агарда хом ашё ёки материаллар сифатида ҳисобга олинган ТМЗни сотиш доимий тарзда ёки тез-тез қайтарилиб туриладиган характерга эга бўлса, бу савдо фаолияти деб эътироф этилиши мумкин. У ҳолда бундай фаолиятдан тушган даромаднинг ҳисоби алоҳида юритилади ва ЯСТ ҳисоб-китобида алоҳида фаолият тури бўйича реализациядан даромад сифатида акс эттирилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика