Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Унга қандай ва қанча маош ҳисобланади, ҳисобланган бюллетен харажатини корхона тўлайдими ёки пенсия жамғармасидан қопланадими?
Оилавий корхонада 2-гуруҳ ногирони ақлий меҳнат билан шуғулланади. Шу йил саломатлигини тиклаш учун шифохонада даволанди ва 10 кун ишга келмади, шифохонадан 10 кунлик бюллетен олиб келди. Иш ҳақи 400 минг сўм.


Ответы экспертов
Ответов: 279
21.05.2018

Касаллик варақаси очиб даволанган ишчига иш ҳақи ва нафақа ҳисобланганда, ой давомида ишлаган кунлари учун – иш ҳақи, касал бўлган кунлари учун эса – вақтинчалик ишга лаёқатсизлик нафақаси (касаллик нафақаси) ёзилади.

Иш ҳақи ой давомида ишлаган кунларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Бунинг учун, масалан, ойлик иш ҳақи (400 минг сўм) ойдаги иш кунлари сонига бўлинади ва ҳақиқатда ишлаган кунлари сонига кўпайтирилади.

Касаллик нафақаси “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида” Низомга асосан ҳисобланади (АВда 2002 йил 8 майда 1136-сон билан рўйхатга олинган). Ушбу Низомни ўрганиб чиқишингиз лозим.

Хўжалик юритувчи субъектларда (яъни бюджет ташкилоти бўлмаган тижорат корхоналарида) 2007 йил 1 январдан бошлаб вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизларга нафақа тўлаш билан боғлиқ харажатлар ушбу субъектларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади (ЎзР Президентининг 18.12.2006 йилдаги № ПҚ-532 қарори 4-банди).

Вақтинчалик ишга лаёқатсизлик нафақасини қуйидаги кетма-кетликда ҳисоблаб чиқарилади:

  1. Ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблаб чиқарилади.
  2. Ўртача кунлик иш ҳақи ҳисоблаб чиқарилади.
  3. Нафақанинг кунлик суммаси ҳисоблаб чиқарилади.
  4. Ишга лаёқатсиз бўлган кунларга тўлиқ нафақа суммаси ҳисоблаб чиқарилади.

Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Тартибга асосан амалга оширилади.

Вақтинчалик ишга лаёқатсизлик нафақалари жисмоний шахснинг бошқа даромадига киради (СКнинг 178-моддаси). Уларга ЖШДС солинади, лекин ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадали солинмайди.

Қўшимча маълумотни қуйидаги манбадан олишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/6632?us=9l8up0ciu3cr4a4fl7qvvuoin1

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика