Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
МЧЖ да ишлайдиган ходимлар (масалан, 1 та врач) корхонага ўз хизмати билан маълум миқдорда маблағ туширса ва ушбу сумманинг 30 фоизини, 50 фоизини иш ҳақи ёки мукофот тарзида берилишини талаб қилса, раҳбар қандай йўл тутиши керак?
Янги ташкил этилган МЧЖ ўзининг республика миқёсида юқори ташкилотига (қўмитасига) эга. МЧЖ соғлиқни сақлаш борасида мижозларга хизмат кўрсатади.


Ответы экспертов
Ответов: 57
24.05.2018

Меҳнат ҳақи миқдори Меҳнат кодексда белгиланган тартибда иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.

Меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди (МКнинг 153-м. 1-қ.).

Меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда (мисол учун, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомларда) белгиланади (МКнинг 153-м. 2-қ.)

Ходим унинг бажарадиган ишидан келиб чиқиб унга ҳақ тўлаш, унинг меҳнатини мукофотлаш ёки бошқа тарзда унга устама белгилашни талаб қилишга, башарти бу шартлар юқорида келтирилган локал ҳужжатларда белгиланган тақдирда ҳақли бўлади.

Сизнинг ҳолатингизда, агар корхона раҳбари ходимнинг талабига қарши бўлмаса, ушбу ҳолатларни аввал локал ҳужжатда (жамоа шартноаси, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом ва ҳ.) белгилаб қўйиши керак. Шунда ушбу локал ҳужжат тегишли тўловларга асос бўлади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика