Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
МЧЖда ишлайдиган ходимларга улар сидқидилдан ишлаши учун МЧЖнинг ривожланишида ҳисса қўшаётганлиги ёки ҳисса қўшиши учун ойлик маошини қанчалик кўп миқдорда бериш мумкин?


Ответы экспертов
Ответов: 275
25.05.2018

Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди (МКнинг 153-м.).

Тўлиқ иш вақти ишлайдиган ходимнинг энг кам ойлик иш ҳақи 426 466,24 сўмдан кам бўлмаслиги керак[1] (172 240 х 2,476).

Меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади (МКнинг 153-м. 2-қ.).

Демак, ходимларингизга рағбатлантириш тарзидаги тўловларни тўлашингиз мумкин. Бунинг учун корхонада меҳнатга ҳақ тўлаш тизими тўғрисидаги локал хужжат (масалан, “низом” шаклида) ишлаб чиқишингиз ва у асосда ушбу тўловларни амалга оширишингиз мумкин.

 


[1] МКнинг 155-м. 1-қ.;  21.07.2009й. 206-сонли ВМҚга 1-илова

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика