Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Мол-мулкни сақлаш шартномасининг муддати тугашидан аввал ушбу мол-мулк сақлаш жойида тўлиқ миқдорда эмаслиги аниқланса, етишмаётган мол-мулкнинг қийматини бошқа счётда, масалан 4890 счётида акс эттириш мумкинми, шу бўйича тавсия берсангиз?
Корхона бошка корхонани ўзига қўшиб олмокда. Топшириш далолатномасида қайд этилган айрим ТМЗлар (автошиналар) сақлаш шартномасига мувофиқ бошка корхонага берилган. Бироқ, кўздан кечириш ҳамда ушбу ТМЗларнинг мавжудлигини аниқлаш мақсадида жойига чиқилганда уларнинг катта миқдордаги улуши мавжуд эмаслиги, шунингдек айримлари фойдаланиш жараёнида эканлиги, табиийки уларнинг жорий қиймати харид кийматига номувофиқлиги аниқланди. Сақлаш шартномасининг муддати тугагач сақловчи корхона ТМЗларни бус бутун эгасига қайтариши белгиланган. Ушбу ҳолатда кирувчи балансни тузишда сақлашга берилган ТМЗларни хақиқатда мавжуд эмаслиги ва харид қиймати ва жорий кундаги қиймати номувофиқлиги туфайли айнан ТМЗ счётларида акс эттириш моҳиятан нотўғридек туюлмоқда. Бундай ҳолатларда активларнинг ҳақиқатда мавжудлиги ва уларнинг хаққоний қийматини акс эттириш юзасидан тавсия берсангиз.


Ответы экспертов
Ответов: 226
06.06.2018

Корхоналарда ТМЗ ҳисобини юритишда 4-сон БҲМС “Товар-моддий захиралар”, 19-сон БҲМС “Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш”, 21-сон БҲМС “Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси”ларга амал қилиш керак.

Товар-моддий захиралар (ТМЗ) корхоналарда жорий қиймати бўйича эмас, балки таннархи бўйича ҳисобга олдинади. ТМЗларнинг таннархи харид қиймати (етказиб берувчига тўланадиган суммалар) ва уларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни ўз ичига олади (4-сон БҲМС). Бунда ТМЗ қаерда сақланишининг аҳамияти йўқ. Бошқа ташкилотга сақлаш учун берилган ТМЗ корхонадан чиқиб кетган ҳисобланмайди, у корхонанинг мулки бўлиб қолиб, унинг балансида сақланиб қолади ва алоҳида счётда ҳисобга олинади. Яъни, қандай ТМЗ эканига қараб (материал, товар, тайёр маҳсулот) тегишли счётлар гуруҳида алоҳида субсчёт очилади ва шу счётга ўтказилади.

Мол-мулкни сақлаш тўғрисидаги шартнома ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўлиб ҳисобланади. Ижрочи ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини умуман ёки тегишли даражада бажармаган ҳолларда у келтирилган зарарни буюртмачига батамом тўлаши шарт (ФКнинг 706-моддаси). Мол-мулкни сақлашнинг шартномада белгиланган шартлари бузилиши натижасида сақлашга берилган мол-мулк етишмайдиган бўлса ёки уларнинг сифати бузилса, бу ҳақида далолатнома тузиш лозим. Далолатномада етишмаётган мол-мулк рўйхати, сони (миқдори), шунингдек сақланаётган мол-мулкнинг сифати ҳақида маълумот қайд этилади. Тузилган далолатномага асосан Сақловчи ташкилотнинг дебиторлик қарзи бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади (4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар”  дебети ва ТМЗ ҳисобга олинган счётнинг кредити). Юқорида кўрсатилган ишларни корхонани топшириш ва икки корхонанинг балансларини бирлаштиришдан аввал амалга оширилгани маъқул. Шунда корхонани топшириш далолатномасида сақлашга берилган мол-мулк бўйича тўғри махлумот акс эттирилган ҳамда қўшиб олинаётган корхона балансининг счётларида тегишли ўзгаришлар киритилган бўлади ва қўшиб олувчи (ворис) корхонанинг балансига тегишли счётларнинг ҳақиқий қолдиғи киритилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика