Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Юқоридаги хизматларни кўрсатиш учун лицензия керакми? Ушбу хизматни бажариш учун қандай белгиланган тартиблар мавжуд ва бизда қандай ҳужжатлар бўлиши керак?
Корхонамиз таъсисчиси ўзининг "Самсунг" русумли экскаваторини корхона устав фондини шакллантириш ҳисобига кирим қилинди. Бошқа корхоналарга хамда аҳолига экскаватор хизматини (яъни тупроқ қазиш, ариқларни тозалаш хизматлари) кўрсатяпмиз.


Ответы экспертов
Ответов: 51
23.05.2018

Йўқ, сиз эслатиб ўтган иш (хизмат) турлари (кейинги ўринларда - ишлар) лицензияланадиган фаолият турлари қаторига кирмайди.

Корхонангиз томонидан бажариладиган ишлар ФКнинг 37-боби билан тартибга солинади. Унга кўра, корхонангиз амалга ошираётган ишлар учун пудрат шартномаси асосий хужжатлардан бири бўлиб ҳисобланади (ФКнинг 631-моддаси).

Қонунчиликда назарда тутилган холларда эслатиб ўтгилган ишларни (хизматларни) бажариш учун ёзма таризда рухсатнома (розилик) олиниши талаб қилинади.

Масалан, “Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидалари”га мувофиқ, алоқа коммуникациялари мавжуд бўлган ер участкаларида бинолар ва иншоотлар қуриш учун қурувчи, яъни сизнинг холатингизда “буюртмачи” қурилиш лойиҳасига эга бўлиши керак. Агар, қурилиш, тузатиш ва бошқа ишлар лойиҳасиз амалга ошириладиган бўлса, бу ҳолатда алоқа коммуникациялари эгаларининг ёзма равишдаги рухсатномаси (розилиги) олиниши талаб қилинади. Шу жумладан, рухсатнома (розилик) олиниши зарур бўлган ишлар қаторига қуйидаги ишлар ҳам киради: чуқурлар қазиш, транспорт ўтадиган йўлни ёпиш ва сув ўтказиш учун ер қазиш, турли мақсадлар учун хандақлар қазиш каби ишлар (15.05.1998 й. 210- сонли ВМҚга Илованинг 29-банди).

Юқоридагилардан келиб чиққан холда, сизнинг корхонангиз ва буюртмачи ўртасида тузиладиган пудрат шартномасида алоҳида банд билан юқорида эслатиб ўтгилган ишларни (хизматларни) бажариш учун тегишли рухсатномани олиш билан боғлиқ бўлган мажбуриятлар буюртмачи зиммасига юклатилиши тавсия этилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика