Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Жамиятимизнинг фаолияти қайси фаолият турига киради?
Жамиятимиз қишлоқ хўжалик маҳсулотлар экспорти билан шуғулланади. Ушбу маҳсулотлар деҳқон хўжаликлари ва жисмоний шахслардан сотиб олинган. Маҳсулотларни тозалаб бериш деҳкон зиммасида булади. Биз эса маҳсулотларни яшикларга жойлаб, қадоқлаб экспорт қиламиз. Ёки музлатгичда сақлаймиз ва сотамиз. Статистика томонидан жамиятимизга 52100-Омборларга жойлаш ва сақлаш ОКЭД коди берилган. 1. Жамиятимизнинг фаолияти улгуржи савдо фаолияти ҳисобланадими ёки тайёрлов корхонасимизми? 2. Лицензия олишимиз керакми? Берилган ОКЭД коди тўғрими?


Ответы экспертов
Ответов: 255
28.05.2018

1. Контрактация шартномалари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кейинчалик қайта ишлаш ёки сотиш мақсадида сотиб олаётган юридик шахслар тайёрлов корхонаси ҳисобланади.

Контрактация шартномасига кўра қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади (ФКнинг 465-м.).

2. Агар сиз контрактация шартномалари асосида ишлаётган бўлмасангиз, фаолиятингиз улгуржи савдо фаолиятига киради. Улгуржи савдо деганда тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш тушунилади. Улгуржи садо фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия олишингиз керак (26.11.2002й. 407-сон ВМҚга Илованинг 2,3-б.)

Жамият ОКЭДи жамият томонидан амалга оширилган фаолият натижаларига қараб, топширилган статистика ҳисоботи асосида аниқланади. Яъни, агар дастлабки ОКЭД асосий фаолият тури сифатида омборларга жойлаш ва сақлашга белгиланган бўлсада, амалда йил давомида корхона бошқа фаолиятни амалга оширгшан бўлса, ОКЭД ҳам ўзгаради.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика