Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Улгуржи савдодан чакана савдога ўтиш қандай тартибда амалга оширилади? 2. Чакана савдода тушган пул ва сотиш операциялари қандай ўтказмалар (проводкалар) билан акс эттирилади?
МЧЖ улгуржи корхонаси импорт шартномаси орқали олинган тахта махсулотини улгуржи сотиш билан шуғулланади. Айни вақтда МЧЖ корхонаси улгиржи савдо фаолиятини чакана савдога айлантирмокчи.


Ответы экспертов
Ответов: 185
11.07.2018

Чакана савдо фаолиятини амалга оширишда “Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом (ВМнинг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган), Ўзбекистон Республикасида чакана савдо Қоидалари (ВМнинг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган 1-илова)га риоя қилиш лозим.

Чакана савдода бухгалтерия ҳисобини юритиш корхонанинг ҳисоб сиёсатидага мувофиқ амалга оширилади. Масалан ТМЗ ҳисоби таннархи бўйича юритилиши ёки сотиш (реализация) қиймати бўйича юритилиши мумкин. Шунга қараб бухгалтерия ҳисобидаги ўтказмалар фарқланади.

Товар таннархи бўйича ҳисобга олинса.

Товарлар ҳисоби таннархи бўйича юритилган тақдирда, уларнинг ҳисобини юритишда қилинадиган бухгалтерия ўтказмалари улгуржи савдодагидан қўп фарқ қилмайди. Бунда товарлар 29 10 “Омбордаги товарлар” счётида таннархи бўйича ҳисобга олинади. Товар сотилган пайтда қуйидаги ўтказма берилади:

Сотилган суммага:

1)      Дт 50 10 “Кассадаги пул маблағлари”

                        Кт 90 20 “Товарларни сотишдан даромад”

Изоҳ: (Агар пул тўлов терминали орқали пластик картадан ечиб олинса, 50 10 счётининг ўрнига терминал счёти, масалан 57 20 “Терминалдан қабул қилинган йўлдаги пул маблағлари” счёти ишлатилади)

Сотилган товарнинг таннархига:

2)      Дт 91 20 “Сотилган товарлар таннархи”

              Кт 29 10 “Омбордаги товарлар”

Товарлар сотиш қиймати бўйича ҳисобга олинса.

Товарлар сотиш қиймати бўйича ҳисобга олинса, улар 2910 - «Омбордаги товарлар» счётида сотув қиймати бўйича акс эттирилади. Бунда кирим қилинган қиймат билан мол етказиб берувчига тўланадиган сумма орасидаги фарқ (савдо устамаси) 29 80 “Савдо устамаси” контр-актив счётда акс эттирилади. Ҳар бир давр охирида 29 80 “Савдо устамаси” счёти сальдосининг бир қисми сотилган товарлар қийматига мутаносиб равишда реализация қилинган товарлар таннархини камайтиришга ҳисобдан чиқарилади.

Мисолда кўриб чиқамиз:

Улгуржи савдо билан шуғулланувчи корхона кейинги ой бошидан чакана савдо билан шуғулланади, улгуржи савдони тўхтатади. Давр бошида 2910 “Омбордаги товарлар” счётида 83 000 сўм суммадаги товарлар ҳисобда турган. Уларга 7 000 сўм савдо устамаси қўйиб сотилади. Ой мобайнида 225 000 сўмга (таннархи) товар туркумини сотиб олинди. Ушбу товарларни реализация қилиш нархи  – 240 000 сўм. Савдо устамаси 15 000 сўм (240 000 – 225 000). Ой давомида 270 000 сўмлик реализация қилинди.

Ой бошида товар қолдиғи суммасига тузатиш киритилади ва товарлар сотиш қийматида акс эттирилади:

Дт 29 10 “Омбордаги товарлар” 7 000 сўм

            Кт 29 80 “ Савдо устамаси”                    7 000 сўм

Шундай қилиб, 29 10 счётидаги товар қолдиғининг қиймати 90 000 сўмга тенг бўлди (83 000 + 7 000 = 90 000).

Харид қилинган товарни кирим қилишда қуйидаги ўтказма берилади:

Дт 29 10 “Омбордаги товарлар” 240 000 сўм

Кт 29 80 “ Савдо устамаси”                    15 000 сўм

Кт 60 10 “Тўланадиган счётлар”             225 000 сўм

Ой давомида қилинган реализация (270 000 сўмга) қуйидагича акс эттирилади:

Дт 50 10 “Кассадаги пул маблағлари”     270 000 сўм (ёки терминал счёти)

            Кт 90 20 “Товарларни сотишдан даромад”       270 000 сўм

Кейин устаманинг қайси қисмини реализация таннархини камайтиришга ҳисобдан чиқариш кераклиги аниқланади. Умумий савдо устамаси 22 000 минг сўмни ташкил этади (давр бошида – 7 000 ва шу даврда келиб тушган товарлар бўйича – 15 000). Товарлар умумий суммаси – 330 000 сўм (давр бошида – 90 000, давр мобайнида келиб тушган – 240 000). Бундан биз давр учун устаманинг ўртача фоизини топа оламиз:

Ўртача фоиз = 22 000 : 330 000 = 6,67%

Шу тариқа реализация қилинган устама 270 000 х 6,67% = 18 000 сўмни ташкил этади.

Товарларни таннархга ҳисобдан чиқариш бўйича ўтказма қуйидагича бўлади:

Дт 29 10 “Омбордаги товарлар”             18 000 сўм

Дт 91 20 “Сотилган товарлар таннархи”         252 000 сўм

            Кт 29 10 “Омбордаги товарлар               270 000 сўм

Эътибор беринг! 2910-счётдан товарлар реализация қилиш нархи бўйича ҳисобдан чиқарилади, бироқ бунда сотишлар таннархи (91 20 счёт) реализация қилинган устама суммасига тузатилади. Бунда айни ҳисобдан чиқарилган реализация қилинган устама (18 000 сўм) товарларни реализация қилишдан ялпи фойдани кўрсатади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика