Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
2017 йилдаги ушбу ўзгаришни 2018 йил бухгалтерия ҳисобида қандай тўғрилаш мумкин?
2017 йил бўйича барча молиявий хисоботлар баланс, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот ва бошқа йиллик хисоботлар топширилгандан сўнг туман электр тармоқлари корхонаси томонидан баъзи ноаниқликлар туфайли 2017 йил декабрь ойи счёт-фактура ўзгартирилди ва натижада корхона туман ТЭТК ўртасидаги дебиторлик карздорлик 575 000 сўмга камайди.


Ответы экспертов
Ответов: 320
11.07.2018

Ўтган йилларда молиявий ҳисоботларни тайёрлашда йўл қўйилган ва кейинги йилларда аниқланган хатоликлар 3-сон БҲМСнинг 16-бандига мувофиқ тузатилади.

Авваламбор, ушбу хатолик сизнинг корхонангиз учун жиддий ёки жиддий эмаслигини аниқлаш лозим. Хатоликларнинг жиддийлик чегараси корхонанинг ҳисоб сиёсатида белгиланган бўлиши керак.

Жиддий (фундаментал) хатоликларни тузатиш суммаси йил бошига (01.01.2018га) тақсимланмаган фойда сальдосини ўзгартириш йўли билан ҳисоботда акс эттирилади:

Дт 87 00 “Тақсимланмаган фойда”        575 000

Кт 43 10 “Электр тармоғига тўланган аванслар”       575 000

Агар хатолик жиддий ҳисобланмаса, тузатишни жорий йилда 94 30 “Бошқа операцион харажатлар”  счёти орқали амалга оширилади:

Дт 94 30 “Бошқа операцион харажатлар”         575 000

Кт 43 10 “Электр тармоғига тўланган аванслар”        575 000

Электр энергиясига харажатлар баланснинг қайси моддаларида ҳисобга олинишига,ҳаражатларга чиқарилишига қараб, тузатиш ўтказмалари юқорида кўрсатилганидан фарқ қилиши мумкин. Маслан, маҳсулот таннархида ҳисобга олинган бўлса, тузатишлар маҳсулот қолдиғининг қийматига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Фойда солиғи тўловчисида солиқ суммасига таъсир кўрсатиши мумкин. Буларнинг барчасини таҳлил қилиб, кейин тузатишлар киритиш лозим.

Корхона ҳисобга киритилган тузатишларни жорий йилнинг молиявий ҳисоботларида очиб берилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика