Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
2015-2017 йиллар давомида «Мувофиклик сертификати» мавжуд бўлмаган холда ушбу махсулот реализация килинганлиги учун қонунда қандай жазо чоралари қўлланилиши мумкин?
Оилавий корхонамиз 2015-2017 йиллар давомида ётокхона мебели ва ошхона мебелларини ишлаб чикариб, истеъмолчиларга етказиб берган. Аммо «Мувофиклик сертификати» ишлаб чикарилаётган махсулотга олинмаган.


Ответы экспертов
Ответов: 55
09.07.2018

Мебель ишлаб чиқариш (якка тартибдаги буюртмалар бўйича тайёрланадиган мебелдан ташқари) мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига (75-банд) киради.

Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган сертификатлаштирилмаган маҳсулотни реализация қилганлик учун тайёрловчининг (тадбиркорнинг) мансабдор шахслари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор - тайёрловчилар маъмурий жавобгарликка тортиладилар (“Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-м. 1-қ.) (кейинчалик - Қонун).

Чунончи, мазкур турдаги ҳуқуқбузарлик учун энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима назарда тутилган (МЖТКнинг 214-м. 1-қ.).

Маъмурий жазо чораси қўлланилганлиги тайёрловчиларни (тадбиркорларни) мажбурий сертификатлаштиришни ўтказишдан озод қилмайди (Қонуннинг 23-м. 2-қ).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика