Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхонанинг савдо дўкони ушбу корхона рўйхатдан ўтган юридик манзилида жойлашмаган бўлса, у ЯСТни қайси ставка бўйича ва қайси туман ДСИга тўлайди?
Ягона солиқ тўловчиси МЧЖ корхонасига чакана савдо фаолиятини олиб боради. Юридик манзил М. Улугбек туманидан рўйхатдан ўтган, аммо фаолият (дўкон) Зангиотада туманида жойлашган.


Ответы экспертов
Ответов: 320
11.07.2018

Чакана савдо дўконининг товар оборотлари бўйича ягона солиқ тўлови мазкур дўкон жойлашган жой учун белгиланган ставкада ҳисоблаб чиқарилади.

Агар чакана савдо корхоналари мустақил юридик шахс ҳисобланмайдиган ва турли аҳоли пунктларида жойлашган, улар бўйича ягона солиқ тўловининг турли ставкалари белгиланган бир нечта савдо шохобчаларига эга бўлсалар, улар ҳар бир савдо шохобчаси бўйича товар оборотининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритишлари ҳамда мазкур аҳоли пунктлари учун белгиланган ставкаларда ягона солиқ тўловини тўлашлари лозим (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарорига 9-2-иловага Изоҳ).

Солиқ давлат солиқ инспекциясига тўланмайди. Бюджет тўловлар солиқ тўловчилар томонидан, Адлия Вазирлигида 30.03.2016 йилда рўйхатга олинган 2771-сонли Йўриқномага мувофиқ, тегишли шахсий ғазна ҳисобварақлари акс эттирилган ҳолда Ягона Ғазна Ҳисобварағига ўтказилади. 25-рақамли шахсий ғазна ҳисобварағини юридик шахснинг жойлашган (яъни рўйхатдан ўтган) жойи бўйича давлат солиқ инспекциясидан билиб олиш лозим.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика