Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Инкасса топширикномасидаги мажбурият тулик бажарилгач, ижрочининг хисобракамни очиш юзасидан махсус курсатмасисиз банк хисобракамидан пул чикариш амалиёти банк ходимига нисбатан бирор жавобгарликка олиб келадими?
Хўжалик иши буйича корхона ҳисобракамига инкасса топширикномаси қўйилган. Инкасса топширикномасидаги сумма корхона ҳисобракамидан тўлиқ ундирилган, яъни мажбурият тўлиқ бажарилган. Бирок бизнинг амалиётда, ижрочи қарорида махсус кўрсатма берилмагунга қадар ҳисобракамга банд солиш амалиёти мавжуд. Ушбу кўрсатма, мохиятан, мажбурият бажарилмасдан туриб, банк ҳисобракамидан пул чиқариш амалиётини олдини олиш тарзида қўлланилади. Бироқ мажбурият тўлиқ бажарилгандан сунг хам, банк ходимлари МИБдан банк ҳисобракамини очиш буйича махсус хат сурайдилар.


Ответы экспертов
Ответов: 42
10.07.2018

Сиз кўрсатиб ўтган холатда банк ходимларининг ҳаракатлари қонунийдир.

Яъни, банк томонидан инкассо топшириқномаси тўлиқ бажарилганидан сўнг (ижро иши юритиш тамомланганидан сўнг), Мажбурий ижро Бюроси ходими (кейинги ўринларда - суд ижрочиси) бу ҳақда қарор чиқаради.

Суд ижрочиси қарорининг нусхаларини, ушбу қарор чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай ундирувчига ва қарздорга, шу қаторда ижро ҳужжатини берган органга юборилади. Айни вақтда суд ижрочиси қарздорнинг ҳисобварақларига қўйилган инкассо топшириқномаларини чақириб олади, шунингдек чекловларни ижро этаётган органларни, яъни сиз эслатиб ўтган холатда банкни ушбу чекловларнинг бекор қилинганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади («Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 41-м.).

Юқоридагилардан келиб чиққан холда, банк инкасса топшириқномаси чиқарилганлиги ва ушбу чекловлар бекор қилинганлиги тўғрисида суд ижрочиси томонидан ёзма шаклда хабар олмасдан пул ўтказмаларини амалга оширса ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларга риоя этмаган бўлади ва қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин («Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 81-м.).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика