Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Икки корхона ўртасида тузилган займ шартномаси бўйича мажбуриятни тугатиш учун шу икки корхонанинг бири иккинчисига қўшиб олиниши тўғрисидаги бошқарув қарори баённомаси асос бўладими? 2.Ушбу ҳолатда, баённома имзоланган санадан бошлаб, корхона тугатилгунга қадар займ берувчи корхонада "берилган займлар", олувчи корхонада "олинган займлар" ҳисобракамини қайси ҳисобракамга алмаштириш мумкин.
Иккита А ва Б корхона таъсисчиси айнан бир юридик шахс. А корхона Б корхонага маълум муддатга займ берган. Бироқ, займ шартномаси муддати тугамасдан, корхоналарнинг таъсисчиси, Б корхонани А корхонага қўшиб юбориш тарзида тугатиш ва ўзаро қарзларни, Б корхонанинг бошқа корхоналардаги улушини А корхонага ўтказиш юзасидан қарор қабул қилган, ва Бошкарув йиқилиши баённомаси расмийлаштирилган. Солиқ солиш мақсадида, бошқарув йиғилиши қарор қабул қилинган кунда мажбурият тугатилган ва займ бўйича фоизли даромад ҳисобланмаслиги мумкин дея ҳисобламоқдамиз.


Ответы экспертов
Ответов: 185
12.07.2018

Бир корхона фаолиятини тўхтатиб, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бошқа корхонага бериш – юридик шахсни қўшиб олиш шаклидаги қайта ташкил этиш ҳисобланади. Қайта ташкил этишни амалга ошириш ҳақидаги ахборотни молиявий ҳисоботда ёритиш тартиби 23-сон БҲМСда белгиланган.

Займ шартномаси бўйича мажбуриятларнинг тугатилишига асос бўлиб – қўшиб олинаётган корхонанинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Давлат Реестрига киритилиши ҳисобланади.

Қайта ташкил этишда қўшиб олинаётган корхона ва қўшиб олаётган корхона (яъни ҳуқуқий ворис) балансларининг моддалари (баланс счётларидаги қолдиқлар) сартма-сатр қўшилади. Бунда қўшиб олаётган корхонанинг дастлабки бухгалтерия балансига қайта ташкил этилаётган корхоналар ўртасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзларини акс эттирувчи миқдорий кўрсаткичлар киритилмайди (23-сон БҲМС, 26-моддаси).

Сизнинг ҳолатингизда саволда кўрсатилган займ шартномаси бўйича қарздорлик қўшиб олинаётган корхона фаолияти тўғтатилгани ҳақидаги ёзув Давлат Реестрига киритилишидан олдинги кунга қадар сақланиб қолади ва шу кунга қадар фоизлар ҳисоблаб ёзилади. Қўшиб олинаётган корхона айнан шу кун ҳолатига якуний молиявий ҳисоботни тузади. Икки корхона баланслари қўшилганида ўзаро қарздорлик тўхтатилади. Техник жиҳатдан буни қандай қилиш керак деган савол туғилиши мумкин. Аввалига икки корхонанинг баланслари сатрма-сатр қўшилади. Бунда займ бўйича қарздорлик қўшиб олувчи корхона балансининг ҳам активида “берилган қарзлар” сифатида ҳам мажбуриятларида “олинган қарзлар” сифатида акс этади. Кейин ушбу счётлардаги займ бўйича қарздорликлар ўзаро ҳисобга (зачётга) олиш орқали ёпилади (Дт 6820 Кт 4890). Шунда займ бўйича қарздорлик йўқ бўлади, демак бундан кейин займ шартномаси бўйича фоизлар ҳисобланмайди. Агар корхоналар баланслари қўшилгунига (корхоналар қўшилгунига) қадар займ шартномаси бўйича ҳисобланган, лекин тўланмаган фарздорлик бўлса (қўшиладиган корхонада – “тўланадиган фоизлар”, қўшиб олувчи корхонада – “олинадиган фоизлар”), улар ҳам юқорида айтилгани каби ўзаро ҳисобга олиб тугатилади (Дт 6920 Кт 4830).

Корхоналар қайта ташкил этилганида молиявий ҳисоботлар тузишнинг яна бошқа ўзига хос томонлари бор. Бу ҳақида яхши тушунча ҳосил қилиш усун 23-сон БҲМС билан танишиб чиқишни тавсия этамиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика