Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Ходимлар касаллиги туфайли ишдан бушатиш мумкинми ва корхона томонидан ушбу ходимларга кандай қонуний чоралар қўлланилиши мумкин?
Текстиль корхонасида 3 ходим тиббий курикдан утганда уларда куйидаги касалликлар аникланди 1. Грижа 1-ходим (ушбу ходим иш фаолияти давомида огир юк кутаради) 2. Тахикардея (Юрак касаллиги) 2-ходим (Ушбу ходим фильтр тизимида ишлайди у ерда чанг бор) 3. Хомиланинг тушиш хавфи мавжуд (Хомиладор аёл) - Доимий тик холатда ишлашига тугри келади. Ушбу ходимлар иш давомида жуда куп даволаниб ишга чикишади. Лекин улардаги соглиги буйича шикояти хали хам бор. Рахбарият ушбу ходимларни ишдан бушатиш таклифини билдиришмокда.


Ответы экспертов
Ответов: 496
11.07.2018

Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг (АВ томонидан 2012 й. 29 августда 2387-сон билан рўйхатга олинган, кейинги ўринларда - Низом) 19-бандига мувофиқ тиббий комиссия томонидан ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ барча маълумотларни, шунингдек уларнинг касбий фаолият йўналишига оид маълумотларни қайд этиш мақсадида ҳар бир ходимга амбулатор тиббий карта (025-у шакли) юритилади. Амбулатор тиббий картада тиббий кўрикни ўтказишда иштирок этган ҳар бир врач ва мутахассисларнинг ходимнинг касбга яроқлилик тўғрисидаги хулосалари кўрсатилиши кераклиги таъкидланган.
Мазкур Низомнинг 22-бандига кўра, тиббий кўрикдан ўтказилган ходимнинг касбга яроқлилик масаласи бўйича тиббий комиссия Низомнинг 1, 2 ва 3-иловаларида белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда ўзининг хулосасини беради.
Тиббий кўрик натижасига кўра ходим хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари остида ишлашга яроқсиз деб топилганда, унга бу тўғрисида тиббий кўрикни ўтказувчи даволаш-профилактика муассасасининг тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосаси берилади ва ушбу хулосанинг нусхаси уч кунлик муддат ичида ходим ишлайдиган ташкилотга юборилади.
Демак, рахбарият, кассалиги аниқланган ходималарни эгаллаган лавозимида ишлашига яроқли ёки яроқсизлиги бўйича тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосасини олиши шарт.
Хулосага асосланиб, ходималарни ишда қолиш қолмаслик масаласини Меҳнат кодексининг 67, 92, 100, 101, 102, 107, 108, 109, 110, 151, 226, 237- моддалари талабларини бажарган ҳолда амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир.     

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика