Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Юкоридаги ҳолатда ижрочининг хатти-ҳаракатлари тўғрими? 2. Мансабдор шахсга қўлланилган жарима ишнинг мохияти, мажбуриятни бажарилиш факти кабиларни эътиборга олган ҳолда бекор килиниши ёки маълум муддатга бўлиб тўлаш тўғрисида суд қарор қабул қилиши мумкинми?
Ижро ишини кўзғатиш тўғрисидаги қарорда карздорга мажбуриятни ихтиёрий бажариши учун 10 кун муддат берилган. Бироқ мажбурият 15 иш кунида тўлиқ бажарилган (байрам ва дам олиш кунлари ҳисобга олинмаган). Бунда 29.08.2001 й. №258-II Қонунининг 71-моддасига асосан карздорга 15 кунлик муддат берилиши лозимлиги асос килиб олинган. Бироқ, ижрочи мансабдор шахсга ЭКОИҲнинг 15 баробари миқдорида жарима солиш ҳақида қарор чиқарди. Бунда, ижро ҳужжатини ижро этмаганлик оқибатларининг оғирлиги ёки/ва қарздорнинг моддий аҳволи умуман ҳисобга олинмаган ва жарима миқдори асослаб берилмади.


Ответы экспертов
Ответов: 266
24.08.2018

1. Давлат ижрочиси унга ижро ҳужжати келиб тушгандан сўнг ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилади. Қарорда у ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ижро иши юритиш кўзғатилган кундан эътиборан кўпи билан ўн беш кун муддат белгилайди ва қарздорни мазкур муддат тугаганидан кейин ижро ҳужжатидаги талаблар ундан ижро йиғими, давлат ижрочиси томонидан қарздорга солинган жарималар, шунингдек ижро харажатлари ундирилган ҳолда мажбурий ижро этилиши тўғрисида хабардор қилади (“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонун (кейинги матнда- Қонун) 23-моддаси).

Демак, давлат ижрочиси мажбуриятни бажариш учун қарздорга 10 кунлик муддатни белгилашга ҳақли.

Қарздорнинг ижро ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра давлат ижрочиси белгилаган муддатда ижро этмаслиги, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖтКнинг 198-1-м.).

2. Ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар бўлган тақдирда, давлат ижрочиси ўз ташаббуси билан ёхуд тарафлардан бирининг аризасига кўра, шунингдек тарафларнинг ҳар бири мустақил тарзда ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳамда ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга мурожаат қилишга ҳақлидир (Қонуннинг 32-м.).

Қарздорнинг ўзи ҳам суд ҳужжати ижросини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин.

Жаримани бекор қилиш учун Мажбурий ижро бюросининг ваколатли мансабдор шахси томонидан чиқарилган қарор[1] устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки туман (шаҳар) маъмурий судига шикоят қилишингиз мумкин (МЖтКнинг 315-м.).

 


[1] маъмурий жазо қўллаш ҳақида

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика