Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ундирув иш ҳақига қаратиладиган ҳолатларни, шунингдек Низомнинг 121-бандини қандай қўллаш юзасидан батафсил тушунтириш берсангиз.
29.08.2001 й. N 258-II Конуннинг 64-моддаси, шунингдек 29.12.2001 йилда АВда 1091-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 121-бандига асосан қайси ҳолларда қарздорнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга нисбатан ундирув қўлланилиши аниқ белгиланган. Яъни, суд ижрочиси қарздорнинг мол мулклари бор -йуқлигини ёки уларнинг ундирувга етиш етмаслигини аниқламай туриб, дарҳол иш ҳақига қаратиши мумкинми?


Ответы экспертов
Ответов: 61
30.07.2018

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органларҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 64-моддасига биноан ундирув қуйидаги ҳолларда қарздорнинг иш ҳақига ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларга қаратилади:

  • даврий тўловларни ундириш тўғрисидаги қарорларни ижро этишда;
  • ЭКИҲнинг 2 бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги, шу жумладан, йиғма ижро иши юритишга бирлаштирилган ижро ҳужжатлари бўйича ушбу миқдордаги пул суммасини ундиришда;
  • ундирилаётган суммаларни тўлиқ узиш учун қарздорнинг мол-мулки бўлмаганда ёки унинг мол-мулки етарли бўлмаганда.

Шу тариқа, агар даврий тўловлар ёки ЭКИҲнинг 2 бараваридан ошмайдиган сумма ундириладиган бўлса,  давлат ижрочиси ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратмасдан, ундирувни унинг иш ҳақига қаратишга ҳақли.

Агар гап бошқа қарздорлик ҳақида борадиган бўлса, ижрочи қарздорнинг мол-мулкини хатлаш ва мажбурий реализация қилиш йўли билан аввал ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиши керак (Қонуннинг 47-моддаси). Бироқ, ҳатто ушбу ҳолатда ҳам ижро ҳужжатлари бўйича ундирув  биринчи навбатда  қарздорнинг пул маблағлари ва бошқа бойликларига, шу жумладан банкларда ва бошқа кредит ташкилотларида мавжуд пул маблағлари ва бошқа бойликларига қаратилади.

Давлат ижрочиси ижро ҳаракатларини амалга оширишда ғайриқонуний ҳаракатларни содир этса, қарздор Мажбурий ижро бюросининг юқори турувчи бўлинмаси номига, прокуратурага ёки судга шикоят билан мурожаат қилишга ҳақли.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика