Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Сертификатнинг мавжуд эмаслиги (қайсидир муддатга қадар) ҳайдовчи ёки юридик шахс уни бирор жавобгарликка олиб келадими?
ЎзР ВМ 23.02.2018 й. N 139 қарорига мувофиқ 2018 йил 1 августдан бошлаб автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакаси ошириш фаолияти давлат таълим муассасалари, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган бошқа юридик шахслар томонидан амалга оширилиши, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган шахслар икки йилда бир марта малака оширишдан ўтиши шартлиги белгилаб куйилган. Бунда мазкур норма талабини бажаришнинг сўнгги муддати белгиланмаган, яъни юридик шахсларнинг хайдовчилари қайси муддатга қадар малака оширгани тўғрисидаги сертификат олишлари лозим?


Ответы экспертов
Ответов: 42
17.07.2018

Юридик шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларини бошқараётган шахслар икки йилда бир марта малака оширишдан ўтиши мажбурияти сиз элатиб ўтган 23.02.2018 й. 139-сонли ВМҚда ва 31.05.2018 й. 408-сонли ВМҚнинг 1-иловасида ўз аксини топган.

04.09.2018 й. 693-сонли ВМҚда Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб икки ой ичида, юридик шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларини сертификатсиз бошқараётган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарликни жорий этиш масаласи бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилиши юклатилган.

Лекин, хозирги кунга қадар малака ошириш сўнги муддати ва шу қаторда юридик шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларини малака оширилганлиги тўғрисида сертификатсиз бошқараётган шахсларга нисбатан маълум бир жавобгарлик қонунчиликда кўрсатилмаган.

Аммо, йўл ҳаракати Қоидаларининг 7-моддасида (ВМнинг 24.12.2015 й. 370-сонли қарорига 1-илова) механик транспорт воситасининг ҳайдовчиси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда ҳайдовчилар малака оширгани тўғрисидаги сертификатини ИИО ходимлари талаб қилганда текшириш учун тақдим этиши шарт. Бироқ, ИИО ходимлари ушбу сертификатни қайси холларда талаб қилишлари мумкинлиги қонунчиликда ўз аксини топмаган.

Юқоридагиларда келиб чиқиб ҳамда ЎзР қонунчилигини тез ривожланишини ҳисобга олган холда юридик шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларини ҳайдовчилар малака оширгани тўғрисидаги сертификати билан бошқариш тавсия этилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика