Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
2017 йилда амалга оширилган операциялар бўйича бухгалтерия ёзувларига 2018 йилда тузатиш киритиш учун қандай бухгалтерия ўтказмаларини ёзиш керак?
2017 йил молиявий йил таҳлил қилинганда, корхона номига расмийлаштирилган ва раҳбарга бириктирилган корпоратив картадан товар харид қилинган. Чек мавжуд, бироқ уни қандай товар эканлигини билишнинг имкони мавжуд эмас. Бу ҳолда ушбу товарнинг корхона эхтиёжлари йўлида харид қилинганми ёки йўқми, билишнинг имкони мавжуд эмас. Аввалги бухгалтер карта сақловчисидан харид қилиш актини расмийлаштирмаган. Тегишинча, Дт5530 Кт5110, Дт4230 Кт5530, Дт1090 (бошка ТМЗ) Кт6970, Дт6970 Кт4230, Дт9420 Кт1090 ўтказмалар амалга оширилган. Моҳиятан харид қилинган товарнинг корхона эҳтиёжи учун зарур бўлганлигини исботловчи факт мавжуд эмаслиги сабабли, ушбу суммани раҳбарнинг ойлигидан ушлаб қолиш зарур. Сарфланган сумма етарлича кичик эканлиги сабабли хатони муҳим эмас деб ҳисоблаш мумкин.


Ответы экспертов
Ответов: 254
18.07.2018

Ўтган йилларда молиявий ҳисоботларни тайёрлашда йўл қўйилган ва кейинги йилларда аниқланган хатоликлар 3-сон БҲМСнинг 16-бандига мувофиқ тузатилади.

Хатоликларнинг жиддийлик чегараси корхонанинг ҳисоб сиёсатида белгиланган бўлиши керак.

Хатолик жиддий ҳисобланмаса, тузатишни жорий йилда 93 40 “Ўтган йиллар фойдалари”  счёти орқали амалга оширилади:

Дт 47 90 “Ходимларнинг бошқа қарзлари”

Кт 93 40 “Ўтган йиллар фойдалари”

Раҳбарга тузатиш суммаси миқдорида даромад ҳисобланади ва қарз суммаси ёпилади:

1) Дт  94 20 “Маъмурий харажатлар”

            Кт 67 10 “Ҳисобланган иш ҳақи”

2) Дт 67 10 “Ҳисобланган иш ҳақи”

            Кт 47 90 “Ходимларнинг бошқа қарзлари”

Ушбу сумма раҳбарнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланиб, унинг жами даромади таркибида ЖШДСга тортилади (СКнинг 177-моддаси), ЯИТ ва суғурта бадалига тортилмайди (СКнинг 306-моддаси).

Жиддий (фундаментал) хатоликларни тузатиш суммаси йил бошига (01.01.2018) тақсимланмаган фойда сальдосини ўзгартириш йўли билан акс эттирилади:

Дт 87 00 “Тақсимланмаган фойда”

Кт 47 90 “Ходимларнинг бошқа қарзлари”

Агар корхона умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлса, ўтган йил харажатларга чиқарилган сумма ўша йилнинг фойда солиғи суммасига таъсир кўрсатган бўлади, айни ҳолда фойда солиғи суммаси камайган. Бундай ҳолда тақсимланмаган фойда солиқ бўйича фарқ суммасини ҳисобга олиб тузатилади:

Дт 87 00 “Тақсимланмаган фойда”

            Кт 47 90 “Ходимларнинг бошқа қарзлари”

            Кт 64 10 “Ҳисобланган фойда солиғи”

Раҳбарга тузатиш суммаси миқдорида даромад ҳисоблаб ёзиш юқорида кўрсатилгани каби амалга оширилади.

Корхонада ҳисобга киритилган тузатишлар жорий йилнинг молиявий ҳисоботларида очиб берилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика