Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Ушбу амалиётлар бухгалтерияда қандай ўтказмалар билан расмийлаштирилади? 2.Агар банк кредити валютада таъсисчилар томонидан нақд валюта шаклида устав фондини шакллантириш мақсадида киритилган маблағ ҳисобидан тўлаб берилса, таъсисчиларнинг валюта қийматидаги маблағлари қайта баҳоланадими ва бу қандай ўтказмалар билан расмийлаштирилади?
МЧЖ шаклидаги корхонага 2017 йилда 250 000 АҚШ доллари миқдорида валюта кредити расмийлаштирилган. Банкда қуйидаги амалиётлар амалга оширилган. 16.03.2017да №15501840……. ҳисоб рақамдан №29801840… ҳисоб рақамига 250 000 АҚШ доллари чет эллик хамкордан ускуна хариди учун ўтказилган, 31.03.2017да №22602840……. ҳисоб рақамига 29801840…. хисоб рақамидан 250 000 АҚШ доллари аккредитив очиш учун ўтказилган, 29.04.2017да №22602840……. ҳисоб рақамидан №10501…. ҳисоб рақамига (Bank of China) 250 000 АҚШ доллари аккредитивни тўлаш учун ўтказилган.


Ответы экспертов
Ответов: 340
06.08.2018

Хорижий валютада амалга ошириладиган операциялар бухгалтерия ҳисобида акс эттириш 21-сон БҲМС, 22-сон БҲМС, “Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ амалга оширилади.

Сизнинг ҳолатингизда хорижий валютада учта операцияси амалга оширилган:

  1. Хорижий валютада кредит олиш (16.03.2017 й.)
  2. Чет эл банкида аккредитив очиш (31.03.2017 й.)
  3. Ускуна учун аккредитив бўйича пул тўлаш (29.04.2017)

16.03.2017да хорижий валютада маблағ келиб тушиши ва кредит бўйича мажбурият юзага келиши акс эттирилади. Бунда кредит маблағларини ҳисобга олиш учун 5500 счётлар гуруҳида маҳсус счёт очилади, масалан 5540 “Кредит бўйича хорижий валютада маблағлар” ва қуйидаги ўтказма берилади: Дт 5540 “Кредит бўйича хорижий валютада маблағлар”, Кт “7810-узоқ муддатли ёки 6810-қисқа муддатли банк кредитлари (қайтариш муддатига қараб).

Агар мажбурият 7810 “Узоқ муддатли кредит” счётида акс эттирилса, унинг жорий қисми 6950 “Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми” счётига ўтказиб кўрсатилади.

31.03.2017да аккредитив очилиши  Дт 5510 “Аккредитивлар”, Кт 5540 “Кредит бўйича хорижий валютада маблағлар” ўтказмаси билан акс эттирилади.

29.04.2017да аккредитив бўйича маблағлар ечиб олинганда ускуна етказиб берувчига бўлган қарз мажбурияти ёпилади ёки тўланган аванс сифатида акс эттирилади (ускунага бўлган мулк ҳуқуқи сизнинг корхонангизга ўтишига қараб): Дт Кт 6010 “Тўланадиган счётлар” ёки 4310 “Берилган аванслар, Кт 5510 “Аккредитивлар” ўтказмаси берилади.

Хорижий валютада амалга оширилган операциялар учун алоҳида субсчётлар очиш тавсия этилади.

Юқорида кўрсатилган операциялар хорижий валютада амалга оширилганлиги сабабли бухгалтерия ўтказмаларида уларнинг суммалари хорижий валютада киритилади ва шу кундаги валюта курси бўйича миллий валютада акс эттирилади. Операциялар амалга оширилган давр ичида валюта курси ўзгарадиган бўлса, баланснинг валюта моддаларидаги қолдиқлар қиймати қайта баҳоланади.

Таъсисчиларнинг 8300 “Устав капитали” счётида ҳисобга олинадиган улушлари қиймати қайта баҳоланмайди. Таъсисчиларнинг устав капиталини шакллантириш учун киритган хорижий валютадаги пул маблағлари 5210 “Мамлакат ичидаги валюта счётлари” счётида маблағ киритилган кундаги МБ курси бўйича акс эттирилади. Хорижий валюта ушбу счётда сақланиб турган давр ичида валюта курси ўзгарса, унинг қиймати қайта баҳоланади. Қайта баҳолаш натижасида юзага келадиган курс фарқлари “Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида”ги Низомда (АВда 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатга олинган) белгиланган тартибда акс эттирилади. Ушбу Низомда курс фарқларини ҳисобга олишда қилинадиган бухгалтерия ўтказмалари бўйича тавсиялар кўрсатилган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика