Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Имтиёздан фойдалансам бўладими? Хозирда мен шу имтиёзни қўллаш ва 2017 ҳамда 2018 йиллар учун иш ҳақимни қайта хисоб-китоб қилиб бериш тўғрисида ариза билан чиқсам қонуний бўладими?
Мен 2017 йил 6 июлда Наманган Давлат Универстетини битириб "География ўқитувчиси" дипломини олдим ва 2017 йил сентябрь ойидан 33-мактабда ўқитувчи сифатида иш бошладим. Президентнинг 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги ПФ-5106-сон Фармонининг 13-банди таълим муассасасини тамомлаганига уч йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғини биринчи йил учун 50 фоиз, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25 фоизга камайтириш тўғрисда имтиёз борлигини билдим.


Ответы экспертов
Ответов: 220
06.08.2018

Ҳа, имтиёзлардан фойдаланишингиз мумкин, шунингдек аввалги даврлар учун иш ҳақини қайта ҳисоб-китоб қилишни талаб қилишга ҳуқуқингиз бор.

Солиқ Кодексининг 38-моддасига биноан солиқ тўловчи солиқ даври тугаганидан кейин беш йил ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олишни ёки қайтаришни талаб қилишга ҳақли.

Агар корхонада 2017 йили ходимнинг даромадидан солиқ суммасини ушлаб қолишда тегишли имтиёзларни инобатга олмаган бўлса, ходим бу ҳақида ариза ёзиши ва унинг иш ҳақини қайта ҳисоб-китоб қилишни талаб қилиши мумкин.

Жисмоний шахслардан ушлаб қолинадиган даромад солиғи унинг йиллик даромадидан ўсиб борувчи якун билан ҳисобланади, шунинг учун ходимнинг 2018 йилдаги даромадига нисбатан солиқ имтиёзини жорий даврдан (яъни, хозирги ойдан) бошлаб қўллаш мумкин.

Президентнинг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармонида назарда тутилган солиқ имтиёзи тўғрисида қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манбаларга қаранг:

https://www.norma.uz/nashi_obzori/kak_primenyat_lgotu_po_ndfl_predostavlennuyu_molodym_rabotnikam

https://vopros.norma.uz/question/10833?us=8845n9ise3b3ht1k4htlqgkbp2

https://vopros.norma.uz/question/10670?us=8845n9ise3b3ht1k4htlqgkbp2

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика