Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Рахбарнинг буйруғига кўра ходимлар дам олиш кунларида ишга жалб қилинган ушбу ходимларга дам олиш кунлари учун икки ҳисса ҳақ тўланса қонун бузилиши мавжуд эмасми?
МКнинг 157-моддасига асосан дам олиш, байрам кунларида ишлаганлик учун камида икки ҳисса ҳақ тўлаш белгиланган. Иш берувчининг фармойишига кўра, ишлар хажми кенгайганлиги сабабли, дам олиш кунларида баъзи ходимлар ишга жалб этилган. Фармойишда меҳнатга ҳақ тўлаш юзасидан ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас, бироқ раҳбар томонидан тасдиқланган табелда ушбу ходимларнинг дам олиш кунларида ишлаганлик факти мавжуд. Жамоа келишуви ёки меҳнат шартномасида дам олиш кунларида ишлаганлик учун тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори белгиланмаган.


Ответы экспертов
Ответов: 507
08.08.2018

МКнинг 157-моддасига мувофиқ, дам олиш кунлари ва байрам кунлари, шунингдек, иш вақтидан ташқари вақтда бажарилган ишлар учун камида  икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Агар кўрсатилган вақтдаги ишлар учун ходимга унинг илтимосига (хохишига) кўра бошқа дам олиш куни (отгул) берилса, бундай ҳолатда унга камида бир хисса миқдорида меҳнат хақи тўланади.

Ўз-ўзидан савол туғилади – Иш берувчи бажарилган ишлар учун ҳақ тўлашни рад этишга ҳақлими?  Йўқ, ҳақли эмас.

Бунинг устига бундай ҳолат юз бераётган корхоналарда иш берувчи кўпинча қуйидаги қонун бузилишига йўл қўяди: иш вақтидан ташқари ишлаганлик фактини яширади, улар учун ҳақ тўлашнинг белгиланган тартибини бузади. Хар қандай ҳолатда ҳам иш берувчи иш вақтидан ташқари ишлар, шунингдек, байрам ва дам олиш кунларидаги ишлар, жумладан, қонун бўйича бундай ишларга жалб қилиниши тақиқланган ходимларни ишлатганлик учун ҳам юқорида кўрсатилган тартибда компенсация тўлашга мажбурдир.      

Агар сиз дам олиш кунлари ва байрам кунлари, шунингдек, иш вақтидан ташқари вақтда ишларни бажаришда ҳуқуқингиз бузилган деб ҳисобласангиз, меҳнат тўғрисидаги қонунларнинг аниқ ва бир хил ижро этилиши устидан давлат назоратини олиб борадиган Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёки прокуратурага мурожаат қилишни тавсия этамиз (МКнинг 9-моддаси).

Текширув чоғида ушбу ҳуқуқбузарликлар аниқланганда иш берувчи маъмурий жавобгарликка тортилиб, сизнинг меҳнат ҳуқуқларингиз тикланиши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика