Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ушбу вазиятда бино ва иншоотлар ичида жойлашган асосий воситалар хам кўчмас мулк хисобланадими?
Жамиятимизда мавжуд асосий воситаларнинг асосий кисми бинолар ичида жойлашган. Масалан рудани майдалайдиган тегирмон, конвейер ленталар, вибрацион элаклар, насослар ва хаказолар. Уларнинг барчаси бинога бириктирилган. Агар улар яроксиз холга келса, эскисини урнига янгисини алмаштириш мумкин. Бизга маълумки бино ва иншоотлар ЎзР Фукаролик кодексининг 83-моддасига кура кўчмас мулк хисобланади.


Ответы экспертов
Ответов: 279
06.08.2018

ФКнинг 83-моддасига асосан кўчмас мулк жумласига ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар киради. Агар бино ичида жойлаштирилган ускуналарни уларга зарар етказмаган ҳолда кўчириб, бошқа жойга ўрнатиш мумкин бўлса, демак уларни кўрмас мулк деб ҳисоблаб бўлмайди.

Одатда кўрмас мулк ҳисобланган бино ва ускуналар алоҳида-алоҳида ҳисобга олинади. Асосий воситаларни кўчмас мулк ҳамда кўчар мулкка ажратишда бино ва унда жойлашган асбоб-ускуналар бухгалтерияда қандай ҳисобга олинганига эътибор беринг. Машина ва асбоб-ускуналар жойида маҳкам туриши учун бино деворига ёки полига маҳкамланиши мумкин. Уларни бошқа бинога кўчириш имконияти бўлади. Ундан ташқари, асосий воситаларни тавсифлашда асосий фондлар классификатори (асосий воситалар кодлари)дан фойдаланинг.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика