Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ишчиларга ойлик ҳисобланмасада Ягона ижтимоий тўлов ва Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисобланиши тўғрими ва у қайси тартибда ҳисобланади?
Нодавлат нотижорат ташкилотининг туман бўлимида 2018 йил январидан ишчи бўлмаган ва иш ҳақи ҳисобланмаган, ташкилот фаолият юритмаган. 2018йил июнь ойидан бўлимга раҳбар тайинланди ва бўлим ўз фаолиятини бошлади. 2018 йилнинг январь-май ойларига Туман солиқ инсекциясида ижтимоий тўловлар, яъни Ягона ижтимоий тўлов ва Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари хисобланган.


Ответы экспертов
Ответов: 340
10.08.2018

Ягона ижтимоий тўловни (ЯИТ) ҳисоблаб чиқариш СКнинг 51-боби ҳамда “ЯИТнинг минимал миқдори киритилиши муносабати билан ЯИТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги” Низом (АВда 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатга олинган) билан тартибга солинади. ЯИТнинг минимал миқдори ходимлар сонига ҳамда улар ишлаган кунларнинг сонига бевосита боғлиқ.

Пенсия жамғармасига мабурий суғурта бадаллари ходимларга ҳисобланган иш ҳақи миқдоридан белгиланган ставкалар бўйича аниқланади ва ушбу ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинади (СКнинг 51-боби).

ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботлари Республикада қабул қилинган шаклда тақдим этилади (АВда 22.03.2013 йил 2439-сон билан рўйхатга олинган, 10-илова).

Айни ҳолатда солиқ хизматининг талаби комерал назорат ўтказилиши натижасида қилинган бўлиши мумкин. Солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича қўшимча ҳисоблаб ёзиш фақат камерал назорат натижасигагина асосланган ҳолда амалга оширилмайди. Камерал назорат ўтказишда СКнинг 70-моддасида белгиланган тартибга риоя қилиш лозим. Солиқ хизматининг сизга қўйган талаби қанчалик тўғри эканлиги ҳақида бирор-бир фикрга келиш учун ўтган ҳисобот даврларидаги солиқ ҳисоботларида кўрсатилган маълумотлар билан танишиб чиқиш керак.

Солиқ хизматининг талабномасига жавоб беришдан аввал қуйидагиларга эътибор беринг:

1.ННТнинг алоҳида бўлинмасини ҳисобга қўйиш учун ушбу алоҳида бўлинмага раҳбарлик қилиш зиммасига юкланган шахс тегишли адлия органига ариза билан мурожаат қилади (Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомнинг V бўлими. ВМнинг 10.03.2014 йилдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган). Низомда аризага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати келтирилган. Улар жумласига ННТ марказий раҳбар органининг алоҳида бўлинма раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси киради (Низомнинг 38-банди). Шунингдек, агар давлат рўйхатидан ўтаётган алоҳида бўлинма халқаро ёки хорижий ННТларнинг ваколатхонаси ёки филиали бўлса, бўлинма ходимлари тўғрисидаги маълумот ҳам тақдим этилади (Низомнинг 18-банди). Яъни, алоҳида бўлинма ҳисобга олинаётган пайтда камида унинг раҳбари тайинланган бўлиши керак. Ташкилот раҳбари – ушбу ташкилотнинг ходими ҳисобланади.

2.Ходимнинг айбисиз бекор туриб қолган пайт учун ушбу ходимга унинг ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўлаш лозим (МКнинг 159-моддаси).

3.Ўтган ҳисобот даври учун ЯИТ ва суғурта бадали бўйича тузилган солиқ ҳисоботида қандай маълумотлар кўрсатилган, жумладан, ходимларнинг сони, ишлаган кунлари тўғрисида.

4.Солиқ хизматига ташкилот раҳбаряти тўғрисида, яъни январь ойидан бошлаб раҳбар ишдан кетгани тўғрисида хабар берилганми ёки йўқми?

Қонун ҳужжатларида аниқлик мавжуд бўлмаган ҳолларда СКнинг 7 ва 11-моддаларига таянган ҳолда иш тутиш мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблаймиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика