Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Корхона ўз мулкини лизингга бериши бухгалтерияда қандай акс эттирилади? 2.Мол-мулк лизингга берилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Бизнинг корхона ягона солиқ тўловчиси. Корхонамиз ускуна сотиб олди. Ускуна хозирда баланснинг 0700-счётда турибти. Ускунани 5 йил муддатга лизинг кўринишида бошқа корхонага бермоқчимиз.


Ответы экспертов
Ответов: 340
10.08.2018

Лизинг - молиявий ижаранинг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб олади ва уни лизинг олувчига шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради (Лизинг тўғрисидаги қонуннинг 2-моддаси, 14.04.1999 й. № 756-I).

“Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (АВда 2009 йил 1 июнда 1961-сон билан  рўйхатга олинган) 2-параграфида ижара бўйича операциялар лизингга берувчида қандай ҳисобга олиниши, унда ёзиладиган бухгалтерия ўтказмалари акс эттирилган. Молиявий ижара бўйича бухгалтерия ҳисобини юритишда 6-сон БҲМСда белгиланган қоидаларга риоя қилиш лозим.

Молиявий ижара операцияларини ҳисобга олиш тўғрисида қўшимча маълумотлар олиш учун экспертларнинг қуйидаги жавоблари билан танишиб чиқинг:

https://vopros.norma.uz/question/3735?us=bse4kt4njo7vbo1rfmg9q2vn33

https://vopros.norma.uz/question/2466?us=bse4kt4njo7vbo1rfmg9q2vn33

https://vopros.norma.uz/question/3737?us=bse4kt4njo7vbo1rfmg9q2vn33

Мол-мулкни молиявий ижарага беришда юзага келадиган солиқ оқибатлари лизингга берувчида қандай солиқ солиш тартиби қўлланилишига боғлиқ.

Лизингга берувчи умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлса:

СКнинг 134-моддасига биноан, асосий воситалар ва номоддий активларни молиявий ижарага беришдан олинадиган даромад ижарага берувчининг фоизли даромадидир. Ушбу фоизли даромад фойда солиғи солиш объекти ҳисобланади (СКнинг 130-моддаси, 132-моддаси).

СКнинг 209-моддасига асосан, молиявий ижарага берувчининг фоиз тариқасидаги даромади қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган. Қўшимча маълумотни экспертимизнинг қуйида келтирилган жавобидан олишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/7858?us=bse4kt4njo7vbo1rfmg9q2vn33

Лизингга берувчи ягона солиқ тўловчиси бўлса:

ЯСТ тўловчиларида молиявий ижара (лизинг) бўйича фоизли даромад суммаси солиқ солинадиган ялпи тушум таркибига киритилади (СКнинг 355-моддаси 1 ва 2 банлари). Яъни, фоизли даромад суммасидан ЯСТ тўланади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика