Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1991 йилда мавжуд бўлган Техник инвертаризация бюросининнг ҳужжатлари қачондан бошлаб ҳуқуқий мақомини йўқотган?
Менинг номимда бўлган, яшаб турган уйимиз 23.12.1991 йилда Техник инвентаризация бюроси орқали ҳужжатлаштирилган. 19.08.2000 йилда ушбу уй-жой қайтадан инвентаризация қилинди. Ушбу уй-жойда кейинчалик (2014 йилда) қўшимча уй-жой қурилган. Бугунги кунда ушбу уй-жойга нисбатан эгалик ҳуқуқи тикланмаган дейилмоқда. ТИБ ҳужжатида ҳам, кадастр ҳужжатларида ҳам эгаси ва фойдаланувчи сифатида менинг номим кўрсатилган. Уй бугунги кунда низоли ҳисобланиб, эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат берилмаяпди.


Ответы экспертов
Ответов: 57
25.08.2018

Техник инвентаризация республика ва ҳудудий кадастр бюролари 1993 йилда ташкил қилинган Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги  (22.07.1993й. 371-сонли ВМҚ) ҳузурида бўлган. Кейинчалик ТИБ лар ўрнига ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизматлари фаолият кўрсата бошлади (24.07.1998й. ПФ-2059 – сонли Президент фармони).

Ҳозирда бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини ҳамда улар юзасидан битишувларни давлат рўйхатидан ўтказиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари томонидан амалга оширилади (02.06.1997й. 278-сонли ВМҚнинг 3-б.)

1991 йилда мавжуд бўлган Техник инвентаризация бюроси томонидан ўтказилган техник инвентаризация ҳамда уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилган тақдирда ўзининг юридик кучини сақлаб қолади.

Ўзбекистон ССРнинг қонун ҳужжатлари амал қилган даврда тузилган инвентаризация-техник материаллар, агар уларнинг матнида тўғри расмийлаштирилган, уйга мулк ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатга аниқ ишора бўлса, бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат сифатида қабул қилиниши керак Мнинг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарорига 1-илованинг 43-банди мазмунидан келиб чиқиб).

Агар сиздаги уй-жой ҳужжатида мулк ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатга аниқ ишора қилинган бўлса, сиз судда ушбу важни асос қилиб уйга бўлган мулк ҳуқуқини тиклашга эришишингиз мумкин.

Уйга бўлган мулк ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатларга:

- давлат ҳокимияти органларининг қарорлари;

- бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи қонуний кучга кирган суд қарорлари ва ажримлари ёки ҳакамлик судининг қарорлари;

- мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги ва мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномалар;

- нотариал тасдиқланган: олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, мулкни бўлиш, кўчмас мулкни умрбод таъминлаш шарти билан бошқага ўтказиш шартномалари; иморат солиш тўғрисидаги, шахсий мулк ҳуқуқида уйларни қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги, якка тартибдаги иморат солувчилар уй-жой қурилиши жамоаларига уйларни қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги, эр-хотин ўртасида уйларни бўлиш тўғрисидаги шартномалар ва бошқалар киради (1-сон ВМҚнинг 43-банди).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика