Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Ушбу бухгалтерия проводкалари тўғри берилганми? 2.Агар тўғри бўлса, 9620 да йиғилган йирик миқдордаги харажат зарарни акс эттирмаслик учун 3290-ҳисобга ўтказилса бўладими ёки бошқа қонуний ечими борми?
Корхонада жорижий валютада қуйидаги операциялар амалга оширилган: 16.03.2017да – Хорижий валютада маблағ (15501840…..) келиб тушиши ва кредит бўйича мажбурият (29801840…..) юзага келиши акс эттирилди - 200 000 доллар ДТ 5540 – Кт 6810 – 700 002 000 сум (курс 3500,01 сум). 20.06.2017да – Кредит мажбурияти (15501840….) қисман 20208840…… сонли валюта ҳисоб рақамидан қисман қопланди - 1 000 доллар ДТ 5210 – КТ 5540 – 3 930 910 сум (курс 3930,91 сум). 20.06.2017да – Кредит мажбурияти (15501840….) муддати ўтганга (13105840…..) мажбуриятга ўтказилди - 5 000 доллар ДТ 5541 – КТ 5540 – 19 654 550 сум (курс 3930,91 сум). 20.09.2017да – Кредит мажбурияти (15501840….) қисман 20208840…… сонли валюта ҳисоб рақамидан қопланди- 1 000 доллар ДТ 5210 – КТ 5540 – 8 077 480 сум (курс 8077,48 сум). 20.09.2017да – Кредит мажбурияти (15501840….) муддати ўтган (13105840…..) мажбуриятга ўтказилди - 5 000 доллар ДТ 5541 – КТ 5540 – 40 387 400 сум (курс 8077,48 сум). Валюта маблағлари (15501840..... бўйича) қолдиқлари ҳар ой якунига қайта баҳоланди - жами 898 621 500 сўм. ДТ 9620 – КТ 5540.


Ответы экспертов
Ответов: 340
10.08.2018

Хорижий валютада амалга оширилган операцияларнинг ҳисоби 22-сон БҲМС ҳамда АВда 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатга олинган Низомга мувофиқ юритилади.

Баланснинг валюта моддаларини МБнинг курси бўйича қайта баҳолаш натижасида юзага келадиган курс фарқи бевосита киритиш йўли билан ёки жамғариш йўли билан молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилади.

Жамғариш усули қўлланилганда курс фарқи аввал “кечиктирилган харажат” сифатида 3290 счётида жамланади, кейин қуйидаги тартибда молиявий-хўжалик фаолият натижаларига киритилади:

а) чет эл валютасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича - уларни сўндириш (ёки ҳисобдан чиқариш)нинг боришига қараб;

б) қолган ҳолларда - баланснинг тегишли валюта моддалари билан биргаликда хўжалик операцияларини содир этишнинг боришига қараб.

Корхона қўллайдиган усул унинг ҳисоб сиёсатида ёзиб қўйилган бўлиши керак.

Савол мазмунида келтирилган операциялар бўйича бухгалтерия ўтказмалари нотўғри бажарилган (16.03.2017да амалга оширилганидан ташқари). Кредит шартномаси бўйича банкдан маҳсус ҳисобрақамга келиб тушган маблағ ҳисобини юритиш учун маҳсус 5540 счёти очилган бўлса керак. Ушбу счётда пул маблағлари кўрсатилади. Ундаги маблағлар қолдиғи маблағ ҳисобрақамдан кетганида, масалан товар етказиб берувчига тўланган пайтда ўзгаради. Қисқа муддатли кредит  бўйича қарздорлик суммаси 6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари” счётида ҳисобга олинади ва кредит тўлиқ ёки қисман қайтарилганда ушбу счётнинг сальдоси камайтирилади. Масалан, 20.06.2017да:

Дт 6810 “Қисқа муддатли банк кредити”         3 930 910 сўм (1000 АҚШ долл.)

            Кт 5210 “Валюта маблағлари”                3 930 910 сўм (1000 АҚШ долл.)

Муддати ўтган қарздорлик суммаси бўйича маълумот банкда алоҳида ҳисобрақамда юритилади. Агар сиз муддати ўтган қарздорлик бўйича алоҳида ҳисоб юритмоқчи бўлсангиз, у ҳолда 6810 счётида алоҳида иккита субсчёт (6810.1 ва 6810.2) очиб, муддати ўтмаган ва муддати ўтган қарзларни алоҳида ҳисобга олишингиз мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика