Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ушбу қарз сумасини Б ва В ўртасидаги шартномага қўшимча келишув тузиб, тўлаш мажбуриятини А корхонага ўтказса бўладими?
А ва Б корхоналари ўртасида комиссия шартномаси тузилган. Унга кўра, Б корхона чет элда жойлашган В корхонадан товар сотиб олиб, А корхонасига бериши керак. А корхонаси эса Б корхонасига товар суммасини ҳамда комиссия ҳақини тўлаб бериши керак. А корхона- юкни олувчи. Б корхона В корхонасига сўралган товар миқдори учун пул суммасини (хор. валюта) тўлаб берди. В корхона тўланган суммага нисбатан кўп юк олиб келди. Натижада Б корхонаси В корхонасидан кредитор қарз бўлди. Ушбу қарз сумасини Б ва В ўртасидаги шартномага қўшимча келишув тузиб, тўлаш мажбуриятини А корхонага ўтказса бўладими?


Ответы экспертов
Ответов: 254
13.08.2018

Ҳа, бир корхона ўз қарз мажбуриятини бошқа корхонага ўтказиши мумкин.

Бунинг учун Б ва А корхоналари ўртасида қарзни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги келишув тузилиши керак (ФКнинг 322-м.). Келишувда Б корхонанинг В корхонаси олдида импорт шартномаси бўйича мавжуд бўлган қарздорлик суммаси А корхонасига ўтказилаётганлиги кўрсатилиши керак.  Демак, келишув кучга киргандан кейин А корхонаси В корхонаси олдида қарздор бўлиб қолади. Бундай келишув тузишнинг асосий шарти В корхона (кредитор) рози бўлиши керак (ФКнинг 322-м. 1-қ.). В корхонасининг розилигини ёзма равишда олишингиз ёки қарзни бошқа шахсга ўтказиш ҳақида келишувни уч томонлама тузишингиз, яъни В корхонасини хам кредитор сифатида келишувга қўшишингиз керак.

Мазкур келишув тузилиши натижасида импорт шартномаси бўйича қарздор ўзгаради. Шунинг учун келишув тузилганлиги ҳақидаги маълумот Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилиши керак (30.09.2003й. 416-сонли ВМҚга 1-илованинг 6,7-бандлари).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика