Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Банк ихтиёрига ўтган банкорт-корхона сотилаётган вақтда фойда кўриб ишлаётган бўлса ва янги стратегик инвесторга сотилса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.11.2010 йил ПҚ-1438- сонли қарорида кўрсатилган солиқ имтиёзидан фойдаланишга ҳақлими?
Корхона банкрот бўлиб, 2010 йилда ТИФ МИллий банк таассаруфига ўтган. Ўз фаолияти давомида корхона Ф-4010 фармонда кўрсатилган имтиёздан фойдаланиб келган. Корхона 2015 йил 75000,00 минг сўм (шартли) соф фойда олган. 2016 йил 31 март куни корхона биржа савдолари орқали янги стратегик инвесторга сотилган. (Стратегик инвестор хорижий корхонанинг Ўзбекистондаги шуъба корхонаси ҳисобланади.) Корхона янги инвесторга ўтган 2016 йил 2 чоракдан бошлаб, 2010 йил 26 ноябрь кунги ПҚ-1438-сонли қарорнинг 4-бандида кўрсатилган солиқ имтиёзларидан фойдаланиб келган. 2016 ва 2017 йил якунлари бўйича ДСИга ягона солиқ тўлови бўйича солиқ ҳисоботларини ПҚ-1438-карорида кўрсатилган имтиёзларни қўллаган ҳолда солиқ ҳисоботлари тақдим қилиб борилган. Бугунги кунда корхона руйхатдан ўтган Давлат солиқ инспекцияси ПҚ-1438-сонли имтиёздан корхона фойдаланиши нотўғри бўлган деб талабнома тақдим қилмоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 340
13.08.2018

Саволнинг мазмунига қараганда корхона 2010 йилда банк ихтиёрига ўтган. Корхона стратегик инвесторга 2016 йилда сотилган, яъни 5-6 йилдан кейин. Банкрот-корхона базасида янги корхона қачон давлат рўйхатидан ўтганлиги ва солиқ имтиёзидан қандай вақт оралиғида фойдаланганлиги кўрсатилмаган.

Президентнинг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010 сонли фармойишида кўрсатилган солиқ имтиёзлари белгиланган тартибда банк ихтиёрига ўтган банкрот-корхоналарнинг мулки негизида ташкил этилган корхоналар учун берилади. Агар сизнинг корхонангиз Президентнинг Ф-4010 фармойишида белгиланган тартибда банк ихтиёрига ўтган бўлса, унда янги ташкил этилган корхонангиз давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб уч йил давомида ЯСТ тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган. Корхона стратегик инвесторга сотилган пайтдан, яъни 2016 йил апрель ойидан эътиборан уч йил давомида яна ушбу солиқ имтиёзидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Президентнинг 26.11.2010 йилдаги №ПҚ-1438 қарорида ҳеч қандай қўшимча шартлар назарда тутилмаган.

СБХ газетаси, 2017 йил, № 48, (Воситачилик ҳақи фақат сўмда)

СБХ газетаси, 2016 йил, № 38, (Воситачи орқали импорт)

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика