Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Фуқаролар шахсий автобусни қаерда сақлашлари лозим? 2. Йўловчи ташувчи автобуснинг техник ҳолатини ҳар куни техник кўрикдан ва ҳайдовчини тиббий кўрикдан ким ўтказиши керак?
Қўшнимизнинг шахсий автобуси бор. Автобус эгасининг уйига сиғмайди. Сақлашга шароити йўқлиги сабабли уни кўчамизга қўяди.


Ответы экспертов
Ответов: 69
22.10.2018

1.Маҳаллалардаги шахсий гаражлар бузилгандан кейин ҳовли жойлар ва кўп квартирали уйларда яшовчи шахслар шахсий транспорт воситаларини автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар томонидан уйлар ёнидаги ҳудудда, уй-жойларнинг деразаларидан норматив бўйича узоқликка қатъий риоя қилинган ҳолда қурилган авто тураргоҳларга жойлаштиришлари мақсадга мувофиқ.

Шахсий транспорт воситаларининг эгалари шуни ҳисобга олишлари лозимки, қонун ҳужжатларида фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олиш вақти муҳофаза қилинган. Қонунга кўра кўра фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш жавобгарликка сабаб бўлади (МЖтКнинг 192-моддаси).

2. Автотранспорт воситаларининг техник ҳолати ва анжомлари тегишли стандартлар ҳамда техник фойдаланиш қоидалари талабларига жавоб бериши керак. Автотранспорт воситалари Dst 974/2000 Ўзбекистон давлат стандартига мувофиқ анжомларга эга бўлиши керак (Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларининг 16, 17-бандлари).

Тижорат асосида йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар тиббий кўрикдан ҳар йили ўтади (АВ томонидан 2013 йил 27 июнда 2472-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 2-б. 2-ҳатб.).

Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат даволаш-профилактика муассасалари қошида ташкил этиладиган тиббий ҳайдовчилик комиссиялари томонидан пуллик асосда амалга оширилади (АВ томонидан 2013 йил 27 июнда 2472-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 5-б.)

Шуни таъкидлаш зарурки, йўловчиларни ташиш лицензия талаб қилинадиган фаолият тури бўлиб, тегишли тартибда лицензияланиши шарт.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика