Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Субпудратчилар томонидан бажарилган ишлар бош пудратчининг ягона солиқ солиш объектига кирадими?
«Кўприкқурилишлойиҳа» УК 04.10.2017 йилдаги ПҚ-3309 сонли ЎзР Президентининг қарори билан ташкил этилган бўлиб, автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича бош лойиҳа ташкилоти этиб белгиланган. Корхона ягона солиқ тўловчиси ҳисобланади. (СТИР 305140764, ОКЭД 71110). ЎзР Президентининг 29.03.2018 йилдаги ПҚ-3632 сонли «2018...2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда каритал таъмирлаш бўйича Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан «Кўприкқурилишлойиҳа» УК бош лойиҳа ташкилоти этиб белгиланган. Корхона Дастурда белгиланган объектлар бўйича бош пудратчи вазифасини бажариб, лойиҳа-қидирув, топографик, геологик ишлар бўйича субпудратчилар шартнома асосида ёлланган.


Ответы экспертов
Ответов: 254
13.09.2018

ЯСТ бўйича солиқ солиш объекти бўлиб ялпи тушум ҳисобланади. Қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотларида ялпи тушум таркибига ушбу корхоналарнинг ўз кучлари билан бажарган қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш ишларини реализация қилишдан олинган тушум киради (СКнинг 355-моддаси). ЯСТ тўловчиси бўлган бош путратчи лойиҳа-қидирув ишларини амалга оширишда субпутратчиларни ишга жалб этса, солиқ солиш мақсадида бош пубратчининг солиқ солинадиган тушумидан субпудратчилар бажарган иш қиймати чегириб ташланади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика