Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Юқорида кўрсатилган иккинчи ўтказма нотўгри эмасми?
ФХШ шартномасида хизмат юзасидан бориб келиш харажатлари копланиши кузда тутилган. ФХШ буйича ишловчи ходим, вилоятга хизмат юзасидан борганда, жамият билан шартнома тузилган мехмонхонада яшади ва счет фактура такдим этди. Дт9420 Кт6010 оркали хизматни кирим килдик. ФХШ буйича ходимга берилган барча туловлар солик базасига киритилиши учун 1 с программада тулов топширикномасида ходимнинг даромадини кайд этдик. Программа барча соликларни тугри хисобламокда, бирок ЯИТ суммасини аввал хисоблаб, сунг Дт9420 Кт6520 (сторно) утказма бермокда. Чунки программа туланган даромадни СК177-моддасига асосан моддий наф тарзидаги даромад деб курмокда. Юкоридаги нотугри утказма шаклланмаслиги учун, хизмат келиб тушганда Дт4790 (ходим) Кт6010 (мехмонхона), туланганда Дт6010 Кт5110, сунг ходимга ой сунгида мехмонхона хизмати суммасида Дт9420 Кт6710 ойлик хисоблаб, сунгра, Дт6710 Кт 4790 каби утказма қилдик. Ушбу холатда барча соликлар, ЯИТ тугри хисобланишига эришилмокда.


Ответы экспертов
Ответов: 319
13.09.2018

Юридик шахс томонидан жисмоний шахснинг турар-жой учун харажатини тўлаб берилиши ёки ушбу харажат ўрнини қоплаб берилиши жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади (СКнинг 177-моддаси). Жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади, лекин ягона ижтимоий тўловига ҳамда пенсия фондига мажбурий суғурта бадалига тортилмайди (СКнинг 355-моддаси).

Меҳмонхона хизматларини ҳисобда акс эттириш счёт-фактура меҳмонхона томонидан кимнинг номига ёзиб берилганига боғлиқ.

Счёт-фактура ФҲШ асосида ишлар бажарган жисмоний шахс номига ёзилган бўлса, счёт-фактура жимсоний шахснинг ҳисоботига илова қилиб бирламчи ҳужжат тарзида қабул қилинади, унинг қиймати харажатларга олинмайди (Дт 9420), меҳмонхонага мажбурият акс эттирилмайди (Кт 6010). Жисмоний шахсга даромад ҳисоблаб ёзилганда унинг қиймати даромад таркибига алоҳида киритилади. Ҳисоб 1С дастурида юритилса, харажат қиймати жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади сифатида киритилади, яъни харажат моддасини тўғри танлаш керак. Масалан, қоплаб бериладиган харажат суммаси 100 000 сўмни ташкил этса:

Дт (харажатлар счёти: 9400, 2010); Кт 6710 “Ҳисобланган иш ҳақи”        100 000 сўм

Бунда 100 000 сўм “жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади” сифатида киритилади. Кейин эса жисмоний шахснинг жами даромади таркибида солиққа тортилади.

Счёт-фактура корхонанинг номига ёзиб берилган бўлса, унинг суммаси дебет бўйича жисмоний шахснинг дебиторлик қарзи сифатида акс эттирилади ва кредит бўйича меҳмонхонага мажбурият ҳисобга олинади:

4790 “Ходимларнинг бошқа қарзлари” ; Кт 6010 “Тўланадиган счётлар” 100 000 сўм.

шунингдек, ходнинг даромади ҳисоблаб ёзилади:

Дт (харажатлар счёти: 9400, 2010); Кт 6710 “Ҳисобланган иш ҳақи”        100 000 сўм

Бунда 100 000 сўм “жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади” сифатида киритилади.

Солиққа тортиш операцияси бажарилганидан кейин, 4790 счётидаги 100 000 сўм миқдоридаги дебиторлик қарзи Кт 6710 счётига ёпилади.

Ҳар иккала ҳолатда ҳам 100 000 сўм ЯИТ ва суғурта бадали солинадиган базага кирмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика