Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ушбу ҳолатлар бўйича қанака бухгалтерия ўтказмалари берилади? Балансга кирим қилинган тухумлар ҳисобига товуқлар таннархини камайтириш тўғрими ва бу қандай амалга оширилади?
Бизнинг МЧЖ асосий фаолияти паррандачилик ҳисобланади. Паррандачилик фаолияти бўйича бухгалтерия проводкаларига изоҳ беришингизни сўрайман. Масалан: 01.08.2018 йил ҳолатига МЧЖ балансида 11.10 - счётда 10 000 бош 5-ойлик товуқлар бор, бир бош товуқнинг таннархи 01.08.2018 йил ҳолатига 26200 сўм, уларга август ойида жами 14 150 000 сўмлик харажатлар амалга оширилди (иш ҳаки, вакцина, ЯИТ ва бошқ). Ушбу товуқлардан 35000 дона тухум олинди ва балансга кирим қилинди.


Ответы экспертов
Ответов: 254
13.09.2018

Паррандачилик – етарли даражада мураккаб ва специфик соҳа бўлганлиги учун унда бухгалтерия ҳисобини юритишнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд.

Паррандачиликда харажатлар ва маҳсулот ҳисобини юритишда асосан 4-сон БҲМС, 21-сон БҲМСларга риоя қилиш керак.

Паррандачилик (шунингдек чорвачилик)да ҳисоб юритишнинг айрим томонларини қисқача очиб беришга ҳаракат қиламиз.

Паррандачилик қуйидаги йўналишларни ўз ичига олиши мумкин:

  • Тухум етиштириш;
  • Парранда гўшти етиштириш;
  • Насл олиш (жўжалар етиштириш).

Авваламбор, паррандаларни классификациялаш (ёки гуруҳларга бўлиш) лозим, масалан, қуйидаги тарзда:

  • Тухум етиштиришдаги ёки насл олишдаги паррандалар;
  • Ўстиришдаги жўжалар (тухумдан чиққан кунига қараб, масалан 1-60 кунлик, 61-130 кунлик, алоҳида);
  •  Бўрдоқидаги (семиртиришдаги) паррандалар.

Ҳисобга олиш тартиби корхонанинг ҳисоб сиёсатига киритилган бўлиши керак.

Тухум ёки насл олиш учун мўлжалланган парранда ҳисоби узоқ муддатли актив сифатида 0170 "Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар" счётида ҳисобга олинади. Ушбу счётга парранда 0840 "Асосий подани ташкил қилиш" счёти орқали киритилади (Дт 0170; Кт 0840) (21-сон БҲМС йўриқномаси, 1-қисм, 8-§).

Ўстиришдаги жўжалар ва бўрдоқига боқишдаги паррандалар, тегишинча, 1110 "Ўстиришдаги ҳайвонлар" ва 1120 "Бўрдоқидаги ҳайвонлар" счётларида ҳисобга олинади (21-сон БҲМС йўриқномаси, 2-қисм, 2-§).

Олинган маҳсулот (тухумлар) таннархи (қиймати) товуқлар қийматини камайтирмайди.

Маҳсулот (тухум) олиш учун қилинган харажатлар 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” счётида ҳисобга олинади.

Мисол.Сарфланган ем қиймати – 4 000 000 сўм, иш ҳақи 5 200 000 сўм, ЯИТ – 800 000 сўм. Бухгалтерия ўтказмалари:

Дт 2010 “Асосий ишлаб чиқариш”; Кт 1010 “Хом ашё ва материаллар” (Ем) – 4 000 000

Дт 2010 “Асосий ишлаб чиқариш”; Кт 6710 “Ҳисобланган иш ҳақи”           – 5 200 000

Дт 2010 “Асосий ишлаб чиқариш”; Кт 6520 “Мақсадли жамғармага тўлов” – 800 000

Ой (давр) тугаганида 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” счётини ёпиш пайтида харажатлар калькуляция қилиниб, маҳсулотнинг таннархи аниқланади. Маҳсулот таннархини аниқлашда сотиладиган чиқиндилар қиймати чегириб ташланади.

Мисол.Ишлаб чиқаришга кетган харажатлар 10 000 000 сўмни ташкил этди (ем, иш ҳақи, ЯИТ, бошқа харажатлар), сотиладиган чиқиндилар (парранда аҳлати) – 100 000 сўм, 33 000 дона тухум ишлаб чиқарилган, жами таннарх – 9 900 000 сўм (10 000 000 – 100 000 = 9 900 000), бир дона тухумнинг таннархи 300 сўмга тенг бўлади (9 900 000 : 33 000 = 300).

Юқоридаги мисолларда паррандачилик (чорвачилик)да бўладиган энг оддий операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш кўрсатиб ўтилди. Тўлиқ маълумотларга эга бўлиш учун 4-сон БҲМС ҳамда 21-сон БҲМСнинг 1-қисм, 8-§, , 2-қисм, 2-§ билан батафсил танишиб чиқишни тавсия этамиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика