Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Ташкилот балансидаги автомобилни шу МЧЖ да ишлаган ходимга совға қилсак бўладими? 2. Автомшинани баҳолаш ташкилотида баҳолатишимиз шартми, таъсисчилар текинга беришга рози бўлса ҳам? 3. Текинга автомошина бериб юборилса қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 4. Қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади?
Бизни ташкилот “XYZ” МЧЖда 2та таъсисчи бор. МЧЖ Балансида 1та эски «Калина» русумли автомошина мавжуд. Бошланғич қиймати – 32 000 000 сўм, Эскириши – 24 000 000 сўм, қолдиқ қиймати 8 000 000 сўм. Қайта баҳоланмаган хозиргача.


Ответы экспертов
Ответов: 319
15.09.2018

Корхона мулки бўлган автомобилни жисмоний шахсга (шу жумладан корхонада ишлаган ёки ишлаётган  ходимга) совға сифатида бериш мумкин. Бунда автомобиль ҳадя шартномаси бўйича жисмоний шахсга мулк қилиб берилади. Автомобиль қийматини унинг мулкдори бўлган юридик шахс белгилайди, унинг қийматини мустақил баҳолаш ташкилоти томонидан баҳолаш талаб қилинмайди. Одатда, текинга бериш бухгалтерия ҳисобидаги қолдиқ қиймати бўйича амалга оширилади. Асосий восита қийматини ҳисобдан чиқариш Адлия вазирлигида 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатга олинган Низомга мувофиқ амалга оширилади.

Бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади:

Асосий восита (АВ) ҳисобдан чиқарилади:

Дт 9210 “АВнинг чиқиб кетиши”; Кт 0160 “Транспорт воситаси”

Эскириш ҳисобдан чиқарилади:

Дт 0260 “Транспорт воситаларининг эскириши”; Кт 9210 “АВнинг чиқиб кетиши”

Савол матнида автомобиль қайта баҳоланмаган дейилган. Лекин унинг бошланғич қиймати ва жамланган эскириш суммасига қараганда асосий восита олинганига 3 йилдан ортиқ вақт ўтган. Белгиланган тартибда қайта баҳолаш ўтказиш керак (АВда 04.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатга олинган Низом).

Қайта баҳолаш натижалари суммасига (сальдога):

Дт 8510 “Қайта баҳолаш бўйича тузатиш”; Кт 9210 “АВнинг чиқиб кетиши”

Агар корхона ҚҚС тўловчиси бўлса, солиқ солинадиган база ҚҚС суммасини ҳам ўз ичига оладиган, уларнинг реализация қилиш нархи билан қолдиқ қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланади (СКнинг 204-моддаси). Лекин сизнинг ҳолатингизда АВ текинга берилаётгани учун фойда юзага келмайди ва ҚҚС солиш базаси мавжуд бўлмайди (СҚнинг 199-моддаси).

Автомобиль қиймати жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига (ЖШДС) тортилади (СКнинг 177-моддаси). Моддий наф тарзидаги даромаддан, агар жисмоний шахс корхона билан меҳнатга оид муносабатларда бўлса (масалан, у корхона ходими бўлса), тўлов манбаида солиқ ушлаб қолинади. Агар жисмоний шахс корхона билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаса, корхона жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида ЖШДС ушлаб қолмасликка ҳаққи бор. Бунда жисмоний шахс декларация асосида ЖШДС тўлаши шарт (СКнинг 189-моддаси). Жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромади ЯИТга тортилмайди ва ундан ПЖга мажбурий суғурта бадаллари ушлаб қолинмайди (СКнинг 306-моддаси).

Бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича:

Текинга берилган мол-мулк қиймати суммасида жисмоний шахсга даромад ҳисоблаб ёзилади:

Дт 4790 “Ходимларнинг бошқа қарзлари”; Кт 6710 “Ҳисобланган иш ҳақи”

Ҳисоблаб чиқарилган ЖШДС суммасига:

Дт 6710 “Ҳисобланган иш ҳақи”; Кт 6410 “Бюджетга мажбурият”

Ой тугаганда:

Дт 6710 “Ҳисобланган иш ҳақи”; Кт 4790 “Ходимларнинг бошқа қарзлари”

Асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида ЎзР МВ ва ДСҚ томонидан белгиланадиган шаклда, солиқ даври тугаганидан сўнг 30 кун ичида давлат солиқ хизмати органларига маълумотнома тақдим этиши шарт (АВда 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатга олинган солиқ ҳисоботи шакллари).

9210 “АВнинг чиқиб кетиши” счётининг қолдиғи, айни ҳолатда зарар кўрилгани учун 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётига чиқарилади (Дт 9430; Кт 9210).

Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манбаларга мурожаат қилишингиз мумкин:

СБХ газетасининг 2013 йилдаги 11 сонида чиққан мақола.

https://gazeta.norma.uz/uz/publish/doc/text93329_sovga_qilingan_avtomobil_deklaraciyalanadi?paper=sbx

СБХ газетасининг 2014 йил даги 31-32-сонида чиққан мақола

https://gazeta.norma.uz/uz/publish/doc/text107198_sovga_qilish_uchun_hisobdan_chiqarish_kerak?paper=sbx

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика