Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ҳар ойнинг охирида сотиб олувчи ҳисобварақ-фактура буйича олган товари учун 100% тўлаб берса бўладими?
Биз -улуржи савдо билан шугулланувчи МЧЖмиз. Агар сотиб олувчи товар учун олдиндан тўловни амалга оширмаса, биз унга товарни беришга ҳақлимизми?


Ответы экспертов
Ответов: 53
20.09.2018

Хўжалик шартномасида ҳисоб-китоб қилиш тартиби белгиланаётганда товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини қонун ҳужжатларида белгиланганидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан тўлаб қўйиш албатта назарда тутилган бўлиши керак (“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятитининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуннинг 10-м.). Барча мулкчилик шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг истеъмолчилар ва буюртмачиларга, агар улар етказиб бериладиган (бажариладиган ишлар, хизматлар) қийматининг камида 15 фоизини олдиндан тўламасалар, маҳсулот жўнатиши, ишларни бажариши ва хизматлар кўрсатиши тақиқлансин, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно (Президентнинг 12.05.1995 йилдаги ПФ-1154-сонли фармони). 

Демак, сотиб олувчилар олдиндан камида 15 фоиз миқдордаги тўловни амалга оширмасалар, уларга маҳсулот жўнатишга хаққингиз йўқ.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика