Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Мазкур ҳолатда, сўралган маьлумотларни бермаслик қонунийми?
Банкка фуқаролик ишлари бўйича суднинг банк сирини ташкил этувчи маьлумотларни олиш юзасидан сўрови келиб тушди. Унга кўра банк мижози - юридик шахс таьсисчисининг хотини давогар сифатида қатнашмокда. Суд жавобгар сифатида юридик шахс таьсисчисини кўрсатиб, унинг гаровга қўйилган мулкини баҳолаш ҳужжатлари нусхасини сўрамокда. Мазкур холатда, жавобгар шахс ва юридик шахс банк мижозидир, аммо суд иш юритувида фақат таьсисчига (жисмоний шахс) нисбатан иш юритилмокда. “Банк сири тўғрисида”ги қонуннинг 10-моддасида суд иши банк мижозига нисбатан юритилган холларда маълумотлар берилиши белгиланган.


Ответы экспертов
Ответов: 286
20.09.2018

Ҳақиқатан, банк сирини ташкил этувчи маълумотлар судга унинг ёзма сўрови асосида, мазкур банк мижозига (вакилига) нисбатан суднинг иш юритувидаги ишлар бўйича тақдим этилади (“Банк сири тўғрисида”ги қонуннинг 10-м.).

Савол мазмунига кўра банк сирини ташкил қилувчи  маълумотлар банк томонидан мижоз –юридик шахсга банк хизматларини кўрсатиш натижасида олинган. Фикримизча, агар банк сирини ташкил қилувчи маълумотлар  юридик шахс фаолиятига тегишли бўлса, жавобгар сифатида фуқаро (юридик шахс таъсисчиси) иштирок этаётган иш бўйича  берилмаслиги керак. Агарда юридик шахс таъсисчиси мулкни гаровга фуқаро сифатида қўйган бўлса, маълумотлар ушбу фуқаролик иши бўйича берилиши керак, деб ҳисоблаймиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика