Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Мазкур товарни устав фондига улуш сифатида расмийлаштирса бўладими?
МЧЖ шаклидаги корхона чакана савдо ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатган. 2015 йил октябрда ишлаб чиқаришни йулга қўйиш учун чет элдан янги технологик жиҳоз олиб кирди. Импорт контракт тўловини МЧЖнинг ягона таъсисчи валютада ўзи ҳисоб-китоб қилган. МЧЖ нинг олдинги ҳисобот давридаги активлар суммаси 135200 минг сум. БЮД нинг ИМ-40 режими буйича 16 декабрь кунига МБ курси буйича сумдаги эквивалентда корхонага кирим килинган суммани (778 000 минг сумм) устав фондига таъсисчининг улуши сифатида расмийлаштирса буладими?


Ответы экспертов
Ответов: 63
03.10.2018

1. МЧЖнинг ягона таъсисчиси, МЧЖ импорт контракти асосида олиб кирган технологик жихози учун, импорт контракти бўйича тўловларни ягона таъсисчи ўзининг номидан ҳисоб-китоб қилганини қонунчиликга мувофиқ тартибга солиниши лозим деб ўйлаймиз. Бунинг учун ФКнинг 322-моддаси асосида, импорт контракти бўйича қарзни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисида тегишли келишув имзоланиши лозим. Яъни, ушбу келишув, ягона таъсисчи импорт контракти бўйича МЧЖнинг ўрнига ўзининг номидан ҳисоб-китоб қилиши учун асос бўлади.

2. Ягона таъсисчи, импорт контракт бўйича ва қарзни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги тегишли келишув асосида харажат қилган суммани МЧЖнинг устав фондига улуш сифатида киритиш (расмийлаштириш) ҳам мумкин. Бунинг учун ФКнинг 347-моддасига асосан, импорт контракти бўйича қарзни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги келишув бўйича, МЧЖнинг ягона таъсисчи олдида пайдо бўлган қарзини, яъни, ягона таъсисчи МЧЖнинг ўрнига импорт контракти суммасини тўлаб бергани учун, ушбу тўланган контракт суммасини ягона таъсисчига қайтариш мажбуриятини ягона таъсисчи МЧЖнинг устав фондига қўшимча улуш сифатида импорт контракти суммасидан кам бўлмаган суммани киритиш мажбурияти билан алмаштрилиши мумкин. Ушбу мажбуриятлар алмаштирилиши учун мажбуриятни янгилаш тўғрисида келишув (Новация тўғрисида келишув) расмийлаштирилиши лозим.

3. “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 44-моддасига биноан, агар жамиятнинг уставида йирик битимларнинг анча катта миқдори назарда тутилган бўлмаса, бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган жамият мол-мулки қийматининг 25 (йигирма беш) фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим йирик битим деб ҳисобланади.

Яъни, импорт контрактнинг умумий суммаси МЧЖ мол-мулки қийматининг 25 (йигирма беш) фоизидан ёки МЧЖнинг уставида йирир битимлар учун кўрсатилган миқдоридан юқори бўлса, ушбу импорт контракт йирик битим деб ҳисобланади, ва йирик битимни амалга ошириш учун, йирик битим тўғрисида ягона иштирокчи шахсан қарор қабул қилади ва уни ёзма равишда расмийлаштиради.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика