Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Корхонамиз ЯСТ тўловчиси бўлгани ҳолда, марказлашган манбалар ҳисобидан ташкиллаштирилган тендерда ютиб олинган шартнома асосида ўзи ишлаб чиқарган(лоток) маҳсулотларни ДУКга ҚҚС билан сотиши мумкинми? 2. Агар мумкин бўлса ҳисоб-китоб қандай тартибда юритилади?
Сув хўжалиги объектларида таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун «Сирдарё сув қурилиш инвест» ДУК томонидан ташкиллаштирилган - лоток тармоқларини реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш бўйича ўтказилган тендерда ғолиб чиққан қурилиш ташкилотларига лоток маҳсулотини етказиб бериш учун тендер эълон қилди. Ўтказилган тендерда корхонамиз ғолиб чиқди. ДУК билан маҳсулот етказиб бериш шартномасини туздик (ҚҚС солиғи билан). Корхонамиз темир-бетон маҳсулотлари ишлаб-чиқариш фаолияти билан шуғулланади. Корхонамиз ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлиб хисобланади.


Ответы экспертов
Ответов: 340
04.10.2018

СКнинг 349-моддасига кўра, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутилган солиқ тўловчиларда айрим умумбелгиланган солиқ ва мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти сақланиб қолади. Жумладан, марказлаштирилган манбаларни жалб қилган ҳолда танлов савдолари асосида қуриладиган объектлар бўйича қўшимча қиймат солиғини тўлайдилар.

Реализация бўйича ҳисобварақ-фактура расмийлаштирганда ҚҚС суммасини ажратиб кўрсатинг. ҚҚС тўлдириш тартиби АВда 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатга олинган ҚҚС ҳисоботи шаклида келтирилган.

ҚҚС суммаси солиқ солинадиган база ва солиқ ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланг. ҚҚС ставкаси 20%ни ташкил этади. Солиқ солинадиган оборотлар ва солиқ солиш базаси тўғрисидаги маълумот СКнинг 35 ва 36 бобларида баён этилган.

Кирувчи ҳисобварақ-фактурада ажратиб кўрсатилган ҚҚС суммаси 4410 “Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари” счётида ҳисобга олинади, чиқувчи ҳисобварақ-фактурада ажратиб кўрсатилган ҚҚС суммаси 6410 “Бюджетга солиқлар бўйича қарздорлик” счётида ҳисобга олинади.

ҚҚСни зачётга олиш СКнинг 39-бобига мувофиқ амалга оширилади.

Умуман айтганда, ҚҚС ҳисоблаш тартибни ўрганиш учун СКнинг VII бўлимини ўзлаштириб олиш лозим.

Қўшимча маълумот учун қуйидаги манбани кўринг:

https://vopros.norma.uz/question/6491?us=k10qeq0qvimiodooe67e0ls4p6

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика