Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
ЯҒХ орқали тўловлар амалга оширилганда ШХР эгасининг хам банк х/р мавжуд буладими? ШХР эгасига тўловлар қай тартибда кирим қилинади, ШХРларнинг тўлик руйхати мавжудми?
Амалиётда солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар, давлат божлари ва бошка давлат хизмат тўловлари учун Ягона ғазна ҳисобрақамига (23402) пул ўтказамиз. Бунда тўловларни ўтказишда 25 талик шахсий ҳисобрақамлардан фойдаланилади. Масалан, Яккасарой туманида ЯИТни тўлашда 2001108608262873212120093 ШХР амал қилади. Англашимизча, ЯИТ тўловлари Пенсия жамғармаси даромадлари ҳисобланади, Пенсия жамгармаси х/р 20205-700 ҳисобланади. ШХР орқали 23402 счет орқали турли тўловларни амалга оширишда ушбу тўловларнинг ўтказилиши, сарфланиши моҳиятини тушунтириб берсангиз. Умуман ягона ғазна хисобраками орқали тўловларнинг процедурасини тушунтириб берсангиз.


Ответы экспертов
Ответов: 293
18.10.2018

Ягона ғазна ҳисобварағи Молия вазирлиги томонидан бошқариладиган махсус банк ҳисобварағи бўлиб, унга бюджет тизими бюджетларининг даромадлари ва бошқа тушумлари киритилади ҳамда ундан мазкур бюджетларнинг харажатлари тўланади.

Ягона ғазна ҳисобварағи ЎзР Марказий банкида очилади (Бюджет Кодексининг 111-м.).

Шахсий ғазна ҳисобварақлари қуйидаги турлар бўйича очилади:

бюджет тизими бюджетларининг даражалари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари;

давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари;

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақлари.

Шахсий ғазна ҳисобварақларини юритиш тартиби Молия вазирлиги томонидан белгиланади (БКнинг 113-м.).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика