Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Юқоридаги ҳолатда солиқ мажбуриятларининг корхона томонидан шундай тартибда тўланиши ва бухгалтерия ўтказмалари тўғрими?
Корхона ходимига фоизли қарз шартномасига асосан, йиллик 16% ҳақ тўлаш шарти билан қарз берди. Қарз шартномасига асосан, қарзнинг асосий қисми ҳамда фоизлар ходимнинг иш ҳақидан ойма-ой ушлаб қолинади. Маълумки, СК156-моддасига асосан, фоизли даромадлардан тўлов манбаида солиқ ушлаб қолинади. Аммо бизнинг ҳолатда ходим томонидан тўловлар амалга оширилмайди, балки ойлик иш ҳақидан ушлаб қолинади. Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқни ҳам корхона тўлашига тўғри келади. Бунда қуйидагича бухгалтерия ўтказмаларини беришга қарор қилдик: Дт4720 Кт5110 (қарз берилиши), Дт4830 Кт9530 (%ли даромад ҳис), Дт9810 Кт4830 (тўлов манбаидаги 10% солиқ акс эттирилиши), Дт4790 Кт6430 (қарз олувчининг солиқ мажбурияти), Дт6710 Кт4790,4720 (ойликдан ушланмалар), Дт6430 Кт5110 (солиқ сўндирилиши).


Ответы экспертов
Ответов: 340
05.10.2018

Тўлов манбаида олинадиган фойда солиғини юридик шахслар ушлаб қолишлари шарт. Агар сининг корхона ўзга юридик шахсга фоизлар тўлаш шарти билан қарз берса, сизнинг корхонадан қарз олган ушбу юридик шахс сизга фоизларни тўлаган пайтида солиқ суммасини ушлаб қолади (СКнинг 165-моддаси).

Сизнинг ҳолатингизда қарз олувчи – жисмоний шахс. Ушбу жисмоний шахсга фоизлардан тўланадиган солиқнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Мазкур ҳолатда қарз берувчи корхонада фоиз кўринишидаги даромадлар акс эттирилади ва улар жами даромад таркибида умумбелгиланган тартибда солиққа тортилади (СКнинг 132-моддаси, 355-моддаси). ЯСТ тўловчилари солиқ ҳисоб-китобининг тегишли сатрида фоиз кўринишидаги даромад суммасини акс эттирадилар. Фойда солиғи тўловчиси бўлган корхоналар фоиз кўринишидаги даромад суммасини солиқ ҳисоб-китобида акс эттирмайдилар.

Бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлиши керак:

Ходимга қарз беришда қарз суммасига:                           Дт 4720         Кт 5110  

Ҳисобланган фоизлар суммасига:                                   Дт 4830         Кт 9530

Ходимдан асосий қарз суммаси ушлаб қолинганда:        Дт 6710         Кт 4720

Ходимдан фоизлар суммаси ушлаб қолинганда:             Дт 6710         Кт 4830

Батафсил маълумот олиш учун “Норма” компаниясининг сайти орқали “НТВ” газетасининг 2017 йилдаги 39 ва 41 сонларида  чоп этилган материаллар билан танишиб чиқишни тавсия этамиз:

https://gazeta.norma.uz/publish/doc/text135638_nalogovye_posledstviya_dogovora_zayma_dlya_platelshchikov_naloga_na_pribyl?paper=ntv

https://gazeta.norma.uz/publish/doc/text136033_zaymy_dlya_platelshchikov_enp?paper=ntv

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика