Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Хисобга олинадиган ҚҚСни хисобга олинадими? 2. 2018 йил 1-январ холатига товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қолдиқлари бўйича ҚҚС суммасини хисобга олинадими? 3. Корхона ЯСТ суммаси бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасига, лекин ЯСТ суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорга камайтиш хуқуқига эгами?
Корхона ЯСТ тўловчи хисобланиб, темир бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. 2018 йил 1-январдан бошлаб ишлаб чиқарилган маҳсулотларни қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган холда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектларга етказиб бермоқда. Бундан ташқари ишлабчиқарилган маҳсулотлар бошқа харидорларга ҳам реализация қилинмоқда. Ушбу маҳсулотларни ишлабчиқариш учун сарфланадиган товарлар (иш ва хизмат)ларнинг 70 фоизи ҚҚС тўловчиси бўлган корхоналардан харид қилинади. Корхона томонидан Солиқ кодексининг 349-моддасига асосан қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган холда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектларга етказиб берилган маҳсулотлар учун 20% ставкада ҚҚС хисобланади.


Ответы экспертов
Ответов: 332
09.10.2018

1. ҚҚС тўловчиси олинган товарлардан (ишлардан, хизматлардан) солиқ солинадиган оборотлар мақсадида фойдаланган бўлса, шунингдек СКнинг 218-моддасида белгиланган бошқа шартлар бажарилган тақдирда,олинган товарлардан (ишлардан, хизматлар) бўйича ҚҚСни ҳисобга олишга рухсат этилган. Яъни, ҚҚС билан сотилган маҳсулот, ишлаб чиқаришда сарфланган хом ашё ва материаллар, ишлар, хизматлар бўйича кирувчи ҚҚСни ҳисобга (зачётга) олиш мумкин.

2. ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келган давр бошига олинган товарларнинг қолдиғи бўйича ҚҚС алоҳида ажартиб ҳисобга олинади (СКнинг 218-моддаси). Бунда фақатгина шуни назарда тутиш лозимки, ҚҚСга тортиладиган оборотларда ишлатилган қисми бўйича кирувчи ҚҚСни зачёт қилиш мумкин.

3. ҚҚС тўловчилар учун ЯСТ суммаси бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасига, лекин ЯСТ суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорга камайтирилади (СКнинг 360-моддаси).Бунда камайтириш ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келган даврга тўғри келадиган ЯСТ суммасига нисбатан қўлланади.

Марказлаштирилган манбаларни жалб қилган ҳолда қуриладиган объектларга келсак, Давлат Солиқ Комитетининг (ДСК) мутахассислари СКнинг 360-моддасига таянган ҳолда, “марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуриладиган объектлар бўйича ҚҚС суммасига камайтиришни фақатгина шу қурилиш ишлари ҳажмидан ҳисобланган ЯСТ суммасига нисбатан қўллаш мумкин” – деган фикрни билдирганлар.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика