Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Норезидентдан солиқ ўшлаш тартиби қандай амалга оширилади, яъни биринчи тўловидами ёки аҳамияти йўқми? 2. Бухгалтерия ўтказмалари қандай ёзилади?
Масъулияти чекланган жамият Эдинбургдаги (Буюк Британия) юк ташиш корхонаси билан шартнома имзолади. Норезидент ўзи ҳақида ҳеч қандай ҳужжат тақдим этмади.


Ответы экспертов
Ответов: 332
08.10.2018

Норезидентнинг Ўзбекистондан олган даромади доимий муссаса билан боғлиқ бўлмаса, даромад тўловчи корхона норезидетнинг даромадидан СКнинг 155-моддасига мувофиқ солиқ ушлаб қолади.

Фойда солиғи норезидентга даромад тўланган пайтда ушлаб қолинади ва давлат бюдетига ўтказилади. Тўловлар бир неча қисмларга бўлиб тўланса, ҳар бир тўловни амалга ошириш пайтида солиқ суммаси ушлаб қолиниб, бюджетга ўтказилади. Тўлов амалга оширилган ҳисобот даври тугагандан кейин 25 кундан кечиктирмай солиқ хизмати органига фойда солиғи ҳисоб-китобини топшириш лозим (АВда 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатга олинган қарорга 1-илова). Солиқ хизмати органларига белгиланган шаклда солиқ тўловчиларнинг умумий даромад суммаси ва солиқ даврида улардан ушлаб қолинган фойда солиғининг умумий суммаси тўғрисидаги маълумот солиқ даври тугугнидан кейин 30 кун ичида солиқ хизмати органига топширилади (СКнинг 165-моддаси).

Қўшимча материаллар қуйидаги манбаларда:

https://vopros.norma.uz/question/2675

https://vopros.norma.uz/question/7270

https://vopros.norma.uz/question/10175

https://vopros.norma.uz/question/10949

Норезидендга тўланадиган даромад ва ушлаб қолинадиган солиқ билан боғлиқ бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади:

Операция мазмуни

 Дт

 Кт

 Норезидентга даромад ҳисоблаб ёзиш

 “Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар” (0100, 1000, 2000, 9400)

 6010 "Тўланадиган счётлар"

 Фойда солиғи ушлаб қолиш

 6010 "Тўланадиган счётлар"

 6410 "Тўланадиган фойда солиғи

 Норезидентга даромад тўлаш

 6010 "Тўланадиган счётлар"

 5200"Валюта маблағларини ҳисобга олувчи счётлар" (ёки маҳсус счёт)

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика