Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Қонунчиликда қандай ечим бор?
Мен иш вақтим соат 08:00 дан 17:00 гача. Уч нафар фарзандим бор, шулардан иккитаси мактабгача таълим муассасасида. Иш вақтимга 30 минут кеч бориб ва 30 мин эртароқ кетишим мумкинми (фарзандларимни МТМга вақтида олиб бориш ва олиб кетиш учун)? Конунчиликда кандай ечими бор?


Ответы экспертов
Ответов: 507
10.10.2018

Ушбу масаланинг иккита ечими бор:

1. Мослашувчан иш режимини ўрнатиш. Меҳнат кодексининг 114-моддасига биноан ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.

Иш вақти деб ҳисобланадиган вақтни аниқлаб олишни билиш муҳим амалий аҳамиятга эга. Зотан айни шу вақтга белгиланган тартибда ҳақ тўланиши лозим, айни шу вақтда ходим меҳнат шартномасида шартлашилган меҳнат вазифаларини бажариши, иш берувчи эса ундан бу вазифаларни бажаришни талаб қилишга ҳақлидир.  

Ҳозирги вақтда Меҳнат кодекси корхоналарга ўзи учун қулай иш вақти режимини мустақил тайин этиш ҳамда уни шартномавий тартибда бошқариб бориш имкониятини берди.

Масалан: Мослашувчан иш вақти режими – иш вақтидан фойдаланишнинг шундай усулики, бунда корхонанинг айрим ходимлари (ходими) учун ёки бўлинмалари (бўлинмаси) жамоаси учун иш вақти муддатини муайян доирада уларнинг (унинг) ўзи томонидан бошқариб боришга йўл қўйилади. Аниқроқ қилиб айтганда, ходим ўзи учун белгиланган мослашувчан иш вақти режимининг вариантига қараб муайян календар даврда кундалик иш вақтининг бошланиш ва тугалланиш пайтини ёки иш кунлари сони ва муддатини ўзи белгилайди; фақат битта шарти жорий этилган иш вақти нормасини албатта ишлаб бериш и керак. Шунинг учун ҳам мослашувчан иш вақти режими, амалиётнинг далолат беришича, кўпроқ меҳнатига пировард натижаларга қараб ҳақ тўланадиган ҳамда иши бошқа ходимларнинг меҳнатига бевосита боғлиқлик-қарамликдан ҳоли бўлган ходимларга белгиланади         

Мослашувчан иш вақти режимини жорий этиш учун, биринчидан, ходим ўз иш вақтини ўзи мустақил равишда бошқариб боришга ҳақли доиранинг аниқ кўрсатгичларини, иккинчидан, ходим ўзи учун белгиланган иш вақти нормасини қанча муддатда ишлаб бериши лозим эканлигини аниқлаб олиши ғоят муҳимдир.

Мослашувчан иш вақти режимининг муайян варианти иш вақтининг бошқа рақамлари каби, Меҳнат кодексининг 120 - моддасига биноан, ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқа локал норматив ҳужжатлар билан (масалан тегишли низом билан), ёки ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан бевосита меҳнат шартномаси билан жорий этилади. 

2. Иш берувчидан сизга тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси ўрнатиб беришини сўрашингиз мумкин. Меҳнат Кодексининг 229-моддасига кўра ўн тўрт ёшга кирмаган боласи бор аёлнинг илтимосига кўра иш берувчи тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтасини ўрнатиб беришга мажбур.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика