Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
ВМ сининг 461-карорида кўрсатилган муддат утиб кетганлиги сабабли кандай чора курилади? Ушбу карорнинг ижросини ўз вақтида таъминламаганлик учун давлат идораси раҳбарларига қандай чора кўрилади?
Мен, ЯИДХП оркали менинг номимда бўлган уйда яшаб келаман ( 1991 йил 23 декабрдан БТИ идораси томонидан тасдиқловчи ҳужжат берилган). Ҳозирги кунда бу уй оилавий низо мавжуд деб 21.06.2018й. 461-сонли ВМҚ бўйича мулк хуқуқи асосида эътироф этиш рад этилмокда. Қарорда кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган ва кадастр йиғма жилди ҳам мавжуд. Комиссиянинг барча иштирокчилари ижобий хулоса берган, факатгина кадастр далолатномасида оилавий низо мавжудлиги рўкач қилинмокда.


Ответы экспертов
Ответов: 74
29.10.2018

20.04.2018 йилдаги ПФ-5421-сон Президент фармонига мувофиқ ташкил этилган ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш муддати 2019 йил 1 майга қадар давом этади.

Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.2018 йилдаги 461-сон қарорига 1-иловасининг  (кейинчалик - Низом) 27-бандида қайси ҳолларда ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилмаслиги белгиланган. Шунинг учун оилавий низолар ҳуқуқни эътироф этишни рад этиш учун асос бўлмаслиги керак.

Лекин агар сиздаги оилавий низо мулкий тусга эга бўлса, у ҳолда фуқаролар ўртасидаги мулкий низоларни ҳал қилиш комиссия ваколатига кирмайди, бундай низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади. Бунда мулкий низолар ҳал қилингандан сўнг ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг эгаси бир марталик акция муддати тугагунга қадар белгиланган тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга (Низомнинг 16-б. 2-ҳатб.).

Турар жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида жисмоний шахсларнинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш муддати, ҳуқуқни эътироф этишни рад этиш учун асослар бўлмаган тақдирда Низомга 1-иловада келтирилган схемадаги бажарилиш муддатларидан ўтиб кетмаслиги керак.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖтКнинг 43-моддаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика