Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Маълумотномага муҳр ўрнига, штрих код қўилса юридик кучга эгами?
Мен электрон рақамли имзо билан my2.gov.uz сайти орқали фарзандимни мактабгача таълим муассасига (МТМ) навбатга қўйдим. Менга бу ҳақда муҳр ўрнига штрих код қўйилган маълумотнома жўнатишди. Ушбу маълумотномани мен ўзим МТМ мудирасига топширишим керакми ёки тегишли орган ўзи МТМга электрон шаклда маълумот юборадими? МТМ мудираси мен томонимдан тақдим қилинган маълумотномани "аслига тўғри" деб ёзилмаган деб қабул қилмади? Мудиранинг хатти-ҳаракати тўғрими?


Ответы экспертов
Ответов: 63
15.10.2018

Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш тартиби “Болаларни давлат таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” билан амалга оширилади (28.03.2018й. 244-сонли ВМҚнинг  1-Иловаси, кейинчалик – Регламент).

1. Ваколатли орган – туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими йўлланма ва хабарнома расмийлаштирилган куни ўзининг ЭРИ – электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва мактабгача таълим муассасасига (кейинги ўринларда - МТМ), ҳамда давлат хизматлари марказига (аризачи ўзи келган ҳолда мурожаат қилганида) ёки аризачига (аризачи электрон тарзда мурожаат қилганида) ЯИДХП - ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда юборади (Регламентнинг 20-б. 1-хатб.).

2. МТМ мудирасининг талаблари ноқонуний, чунки Сизнинг мурожаатингиз электрон тарзда амалга оширилган ва электрон тарзда олинган хужжатларни (йўлланмани ёки хабарномани) давлат хизматлари марказининг (кейинги ўринларда - Марказ) ёки бошқа давлат органи муҳри билан тасдиқлатиш мажбурияти Регламент ёки бошқа қонуний хужжатлар билан белгиланмаган.

Агар сиз – аризачи ўзингиз келган холда Марказга мурожаат қилганингизда, йўлланма ёки хабарнома Марказга келиб тушгандан кейин, Марказ бир соат мобайнида унга ўз муҳрини қўйган холда сизга берар эди (Регламентнинг 20-б. 2-хатб.).

Бундан ташқари, электрон ҳужжат қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга бўлади (“Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги қонунининг 7-м.).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика