Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Мазкур 6630 кредитида суммалар ҳисобидан 3290 ҳисобдаги харажатларни қоплаш мумкинми ва бу қандай хужжатлар ҳамда бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилиши мумкин?
МЧЖ шаклидаги корхона 2017 йилда валютада кредит олган. Валюта кредити бўйича қарздорликнинг валюта моддаларини қайта баҳолаш натижасида юзага келган валюта курси фарқидан зарар суммасидан 3290 счёт дебетида 2018 йил 01 январь ҳолатига 975 млн сўм қолдик мавжуд бўлиб, жамият таъсисчиларининг жамиятнинг Устав жамғармасига фаолият давомида қўшган ва тўпланган маблағлари 6630 счёт кредитида 1 174,0 млн сўмни ташкил этади.


Ответы экспертов
Ответов: 270
15.10.2018

6630 счётида ҳисобга олинган суммалар ва 3290 счётида ҳисобга олинган суммаларни ўзаро қоплаш (яъни зачёт қилиш) мумкин эмас.

3290 “Бошқа кечиктирилган харажатлар” счётида ҳисобга олинган курс фарқлари кейинчалик белгиланган тартибда харажатларга чиқарилиб, молиявий-хўжалик фаолият натижаларига киритилади (22-сон БҲМС, 19-банди).

6630 “Таъсисчиларнинг устав капиталини ошириш бўйича улушлари” счётининг кредитида  таъсисчилар устав капиталини ошириш мақсадида киритган улушлари бўйича уларга бўлган қарздорлик суммаси акс эттирилади. Устав капиталини ошириш тўғрисидаги таъсис ҳужжатларига ўзгаришлар давлат рўйхатидан ўтган санада 6630 счётида ҳисобга олинган қарздорлик 8300 “Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар” гуруҳига кирувчи 8330 “Пай ва улушлар “ счётига ўтказилади. Устав капитали оширилганлиги шу тарзда акс эттирилади (22-сон БҲМС, 2-илова, 7-§, 283-1 банди). Сиз 6630 счётида жамланган суммаларни устав капиталига киритиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Уставга ўзгаришлар киритиб, уни давлат рўйхатидан ўтказишингиз лозим (ЎзР “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонуни, 06.12.2001 й. № 310-II).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика